Резавор мева ва ёқимли пишлоқ таъмининг биргаликдаги мазасидан баҳраманд бўлинг.
Керакли маҳсулотлар:
- қулупнай – 150 грамм;
- қаймоқли пишлоқ – 220 грамм;
- шакар упаси – 40 грамм;
- ваниль экстракти – 1 чой қошиқ;
- тост нони – 6-8 дона;
- тухум – 3 дона;
- сут – 80 мл;
- шакар – 2 ош қошиқ;
- долчин – 1 ош қошиқ;
- сариёғ – 4 ош қошиқ.
- Қулупнай катта-катта бўлакларга бўлинади. Шакар упаси, пишлоқ ва ваниль билан аралаштирилади.
- Аралашма ноннинг ярмига суртилади ва иккинчи нон бўлаги унинг устидан ёпилади.
- Алоҳида идишда тухум, сут, шакар ва долчин аралаштирилади.
- Товада ёғ қиздирилиб, сендвичлар тухумли аралашмага ботириб олинади. Сўнгра қизаргунга қадар қовурилади.
- Қолган сендвичлар ҳам худди шу тарзда тайёрланади.
Изоҳ (0)