Ушбу егулик иссиқ ва совуқ ҳолида ҳам бирдек мазали бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- картошка – 450 грамм;
- сариёғ – 1-2 ош қошиқ;
- қўзиқорин – 300 грамм;
- пиёз – 2 та;
- ўсимлик мойи – 4 ош қошиқ;
- лаваш – 1 дона;
- тухум – 1-2 дона;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Картошка қайнатиб олинади ва пюре қилиш учун сариёғ қўшилади.
- Қўзиқорин кичик бўлакларга бўлинади ва пиёз майда тўғралади.
- Қозонга ўсимлик ёғи қуйилиб, пиёз қовурилади. Устидан қўзиқорин солиниб, 5-6 дақиқа пиширилади. Сўнгра туз ва зираворлар ҳамда картошка пюреси қўшиб, яхшилаб аралаштирилади ва совутишга қўйилади.
- Лаваш хамири тенг икки бўлакка бўлинади. Юзасига ёғ суртиб, қўзиқоринли «начинка» солинади ва хамир рулет шаклида айлантирилади. Сўнгра иккинчи хамир ҳам шу тарзда ўралади.
- Лавашли ўрама рулет шаклида кесиб олинади. Тухум чақилиб, туз билан аралаштирилади.
- Товада ўсимлик ёғи қиздирилиб, рулетлар тухумга ботириб олинади ва икки томони қизаргунга қадар қовуриб олинади.
Изоҳ (0)