1 июнь куни Ўзбекистон ҳудудларида об-ҳаво кескин ўзгарди, жойларда кучли шамол, қум бўронлари қайд этилди. Ижтимоий тармоқларда Қарши—Самарқанд йўлида кузатилган қум бўрони видеоси тарқалди.
Таъкидланишича, видео Қарши—Самарқанд йўлида олинган. «Бу чанг эмас, нимадир ёнган бўлса керак», — дейди видео муаллифлари.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июнида Самарқанд ва Қашқадарёда қум бўрони кузатилгани, 2019 йил мартида Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Бухорода чанг аралаш кучли шамол рўй бергани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Видео: Андижондаги чанг бўрони
Изоҳ (0)