Шавкат Мирзиёев 2 июнь куни Сурхондарё вилояти фаоллари билан мулоқот чоғида савол бериш, муаммо ва таклифларни ўртага ташлашни сўраб, бунга қарши бўлганлар хиёнатчи бўлишини таъкидлади. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.
«Сурхондарёда Тошкентга боғлиқ бўлган бирорта муаммо қолгани йўқ. Ҳаммасини вилоятнинг ўзида ҳал қилса бўлади… Президент келсин, ҳал қилиб берсин, деб ўтираверсак, муаммолар ўз ечимини топмайди», — деган у.
Шунингдек, давлат раҳбари вазирлар вилоятдаги муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўрмагунича пойтахтга қайтмаслигини қўшимча қилган.
Йиғилишда ёшлар масалаларига ҳам эътибор қаратилган.
«Алишер (Саъдуллаев) ёшлар билан гаплашиб, нима муаммолари бор, улар нима қилишни истаяпти, қайси соҳага ўз ҳиссасини қўшмоқчи, қандай таклифлари бор, шуларни ўрганиб, бир ҳафтадан кейин таклифларни киритади», — деган Президент.
Шавкат Мирзиёев ушбу йиғилишда Тошкент кўмак бериши кераклиги, лекин вилоятлар ўз аравасини ўзи тортиши кераклигини, 60 та сектор раҳбари 100 фоиз иш вақтини маҳаллада ўтказиши кераклигини ҳам айтган.
Мавзуга доир:
- «Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1,9 триллион сўм маблағ ажратиляпти» — Шавкат Мирзиёев
- Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги қатор туманларда очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини солиқлардан озод этишни таклиф қилди
- Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда янги институт фаолияти йўлга қўйилишини маълум қилди
Изоҳ (0)