• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 100 мингдан ошди. Касалланганлар сони аслида бундан икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин

    Ўзбекистонда COVID-19 касаллигига чалинганлар сони расман 100 минг кишидан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 29 май ҳолатига кўра мамлакатда жами 100 124 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ дастлабки расмий тасдиқланган ҳолат 2020 йил 15 март куни, шу санадан бир неча кун аввал Франциядан қайтган шифокор аёлда қайд этилган эди (айни вақтда расмийлар касаллик аввалроқ кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмайди).

    Расман тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 2020 йил 28 март куни 100 дан, 7 апрель куни 500 дан, 14 апрель куни 1000 дан, 29 апрель куни 2 мингдан, 14 июнь куни 5 мингдан, 5 июль куни 10 мингдан, 27 июль куни 20 мингдан, 10 август куни 30 мингдан, 26 август куни 40 мингдан, 19 сентябрь куни 50 мингдан, 8 октябрь куни 60 мингдан, 14 ноябрь куни 70 мингдан, 2 март куни 80 мингдан, 27 апрель куни 90 мингдан ошган эди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, 29 май ҳолатига кўра шу вақтгача тасдиқланган беморларнинг 95786 нафари (96 фоизи) соғайган, касаллик асоратлари оқибатида вафот этганлар сони расман 690 нафарга етган. «Дарё» 2020 йил 22 сентябрга қадар юритган алоҳида статистикага кўра, қурбонлар сони камида 19 нафарга кўп.

    Касалланганлар сони 100 мингдан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин

    Ўзбекистон расмийлари коронавирус статистикасига доир рақамларни яшириш ёки уларни бузиб кўрсатишдан ҳеч ким манфаатдор эмаслигини мунтазам таъкидлаб келади. Айни вақтда, касалланганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини ҳукумат тузилмаларига алоқадор масъуллар ҳам, ҳукумат қошида тузилган Республика махсус комиссияси вакиллари ҳам тан олиб таъкидлаган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовида қатнашмоқчи бўлган кўнгиллиларнинг 30 фоизи касалликни ўзи бехабар ҳолда симптомларсиз ўтказгани маълум бўлди

    2020 йили карантин тартиби қайта кучайтирилиши арафасида, 8 июль куни ташкил этилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов COVID-19’ни юқтириб олганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

    «Касалланганлар сони кунига 350 тага кўпаймоқда дегани — бу биз билган статистика. Бунинг орасида ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, лекин аслида касалланган, симптомсиз юрган беморлар сони икки-уч баробар кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. ПЗР таҳлилининг жавоби чиқишига икки-уч кун, ҳатто бир ҳафтагача вақт кетиб қоляпти, бу вақтнинг ичида эса ПЗР борми, йўқми, деб гумонда турган бемор халқнинг ичида юрибди, кун сайин бештага юқтиряпти, у беш киши бошқа 25 кишига юқтириб, касалларнинг сони шу тариқа кўпайиб кетмоқда», — деганди Оқилов.

    9 июль куни эса Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби қайта тикланиши сабабларини изоҳларкан, «расмий статистика фақат аниқланган касалланиш ҳолатларини қайд этаётгани, ҳақиқий ҳолат, бошқа мамлакатлардаги каби, бир неча баробар фарқли бўлиши мумкин»лигини тан олган эди. «Сабаби ҳамма беморлар ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилмаяпти, симптомсиз беморларни эса ҳисобга олишнинг имкони йўқ», — дейилганди комиссия мурожаатида.

    Мавзуга доир: Тошкент вилоятида коронавирус беморлари расмий статистика бўйича 2-3 кунда соғаймоқда. Бу ё мўъжиза, ёки ёлғон

    Тошкент тиббиёт академияси проректори, ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов 20 сентябрь куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Студия 24» дастуридаги чиқишида расмий статистикага фақат расман мурожаат қилиб ёки даволаш муассасаларида тест топширган ва тестининг натижаси мусбат чиққан фуқароларгина киритилганини айтиб ўтганди.

    «Тест деяпмиз, бу расмий мурожаат қилган ёки даволаш муассасаларида тест олинган беморлар сони, лекин тест топширмай, вирусни юқтириб олиб, касалликни ўзида тўлиқ ўтказган фуқароларимиз ҳам кам эмас... Фуқаролар ўртасида саволлар шунчалик кўп бўлдики, тўрт-беш марта тест топширган, аммо ҳар сафар тест натижаси манфий чиққан, шунга қарамай унда касалликнинг клиник белгиси бор. Маълум бир вақт, бир ярим ой ўтгач, у организмидаги антитанани аниқлаш учун қонидан тест топширса, натижа мусбат чиққан. Яъни бу фуқаро касалликни ўзида тўлиқ ўтказган, деган хулоса бериш мумкин. Шу боис бугунги кунда касалликни бошидан ўтказган фуқароларимиз ҳам кўп», — деганди Шуҳрат Боймуродов.

    28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирганди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланганди.

    2021 йил январь ойи бошларида соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев ССВ юритаётган коронавирус статистикасига тўлиқ ишонишни, «чунки у тўғри» эканлигини айтганди.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирусга чалинган чақалоқлар, кодланган хоналар, нафас ололмаётган беморлар. Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасидан репортаж
    • «Улар бир марта ўлса, биз 10 марта ўлдик». Зангиотада коронавирусга қарши курашаётган шифокорларнинг йўқотган беморлари, қийинчиликлари ва кечинмалари ҳақида

    30.05.2021, 12:13   Изоҳ (0)   39803
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони яна салкам 17 мингга ошди. Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланганларга 3-дозани қўллаш бошланди

    30.05.2021, 11:12

    Сенат ўқотар қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги янги қонун лойиҳасини рад этди

    30.05.2021, 10:11

    Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида «КамАЗ» юк машинаси Isuzu билан тўқнашиб кетди

    30.05.2021, 09:10

    Сергелини шаҳар маркази билан боғловчи 49 млн долларлик йўл қурилиши сабаб Тошкентдаги чорраҳалардан бири ҳайдовчилар учун вақтинча ноқулайлашади

    30.05.2021, 08:51

    Қамаши туманига 12 йил ҳокимлик қилган Рашид Муҳаммадиев вафот этди

    30.05.2021, 08:35

    Чанг бўрони сабаб Бухородан келаётган чартер рейс Тошкентга қўнолмади

    30.05.2021, 08:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.