Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг собиқ ҳокими Рашид Муҳаммадиев 57 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, собиқ ҳоким 29 май куни вафот этган. Хабарда марҳумнинг вафоти сабаби очиқланмаган.
Рашид Муҳаммадиев 1964 йил Ғузор туманида туғилган бўлиб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Қамаши туманини 2005—2017 йилларда бошқарган. Ҳокимликдан кетгач, айни кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Изоҳ (0)