• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат ўқотар қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги янги қонун лойиҳасини рад этди

    Сенаторлар кун тартибидаги яна бир муҳим «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини муҳокама қилди.

    Сенатор Фарҳод Боқиевнинг сўзларига кўра, амалдаги «Қурол тўғрисида»ги қонунда фуқаролик ва хизмат қуроли ҳамда ўқ-дорилар соҳасида лицензиялаш ва рухсатнома бериш ваколати Миллий гвардия органларига юклатилган. Бироқ фуқаролик ва хизмат қуроли ҳамда ўқ-дориларни сақлаш қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат, аниқланган қоидабузарликлар бўйича чора кўриш эса ички ишлар органларига юклатилган.

    Фарҳод Боқиевнинг қайд этишича, хорижий давлатларда қурол муомаласи соҳасидаги муносабатлар, яъни лицензиялаш ва рухсатнома бериш ҳамда уларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш ваколати ягона давлат органига топширилган.

    «Шу сабабли республикамизда ҳам қурол соҳасида лицензия ва рухсатнома бериш ҳамда назорат қилиш функцияларини ягона давлат органига ўтказиш зарурияти мавжуд», — деган Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Таъкидланишича, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ва қонун лойиҳаси ташаббускорлари томонидан Ўзбекистонда қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи «Қурол тўғрисида»ги қонуннинг амалдаги ижроси, унинг нормаларини қўллашда вужудга келган муаммолар таҳлил қилинмаган.

    Жумладан, жойларда ўтказилган ўрганишлар мамлакатда «Қурол тўғрисида»ги қонуннинг ижроси ва ўқотар қуролнинг муомаласи билан боғлиқ қатор тизимли муаммолар аниқланди.

    Хусусан, ҳозирги кунга қадар қуролга эгалик қилишга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати тасдиқланмаган.

    Ўқотар ов қуролига эгалик қилиш учун фуқарога нисбатан тиббий чекловлар мавжуд бўлса-да, унинг спиртли ичимликларга ружу қўйганлиги, гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги тегишли рухсатнома олиш учун тўсқинлик қилмайди.

    Шунингдек, қурол эгаларини тиббий чекловлар бўйича даврий равишда текшириш, улар билан бирга яшовчи фуқаролар орасида руҳий касалликка чалинган, спиртли ичимликка ружу қўйган, гиёҳвандликка мубтало бўлганларига эътибор қаратиш механизмлари мавжуд эмас.

    Шу билан бирга, ўқотар ов қуроллари ҳамда пневматик ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроллари билан кириш та’қиқланган объектлар учун умуммажбурий тартиб ўрнатилмаган.

    Ушбу ҳолатлар, ўз навбатида турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунга мисол қилиб, сўнгги йилларда дунё мамлакатларида қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ рўй бераётган салбий ҳолатлар, шу жумладан куни кеча Россиянинг Қозон шаҳрида мактабда содир этилган аянчли ҳолатни келтирилди.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, сенаторлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ҳамда қонун лойиҳаси ташаббускорлари томонидан соҳада вужудга келган муаммоларни комплекс таҳлил қилиб, сўнгра амалдаги «Қурол тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонунчилик нормаларини тубдан такомиллаштириш масаласини ўрганиб чиқиш ва шундан сўнггина Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда жавобгарлик чораларини белгилаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.

    Сенаторлар томонидан қонунда тартибга солинадиган жамоатчилик муносабатларининг муҳимлиги ва аҳамиятини эътиборга олиниб, «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Бундан аввал Ўзбекистонда қурол учун рухсатнома қандай тартибда олиниши маълум бўлгани, Сенат Президент Давлат хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллагани ҳамда сенаторлар Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлагани ҳақида хабар берилганди.

    30.05.2021, 10:11   Изоҳ (0)   11519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида «КамАЗ» юк машинаси Isuzu билан тўқнашиб кетди

    30.05.2021, 09:10

    Сергелини шаҳар маркази билан боғловчи 49 млн долларлик йўл қурилиши сабаб Тошкентдаги чорраҳалардан бири ҳайдовчилар учун вақтинча ноқулайлашади

    30.05.2021, 08:51

    Қамаши туманига 12 йил ҳокимлик қилган Рашид Муҳаммадиев вафот этди

    30.05.2021, 08:35

    Чанг бўрони сабаб Бухородан келаётган чартер рейс Тошкентга қўнолмади

    30.05.2021, 08:14

    Интернетда «Водийлик бўлганимиз айбимизми?» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Тошкент ИИББ маълумот берди

    30.05.2021, 07:22

    Тошкент метросигача тушган «Андижон музқаймоғи», Германиядаги «олтин бош», пушти рангга кирган кўл. Ҳафта суратлари

    29.05.2021, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.