Бухоро шаҳридаги «Sahid Zarafshon» меҳмонхонаси ертўласида ёнғин содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг «Дарё»га берган бирламчи хабарига кўра, ёнғин электр симларининг носозлиги туфайли юзага келган.
Айтилишича, ёнғин бугун, 30 май куни содир бўлган.«‘Sahid Zarafshon’ меҳмонхонаси ертўласида электр симларининг носозлиги туфайли содир бўлган ёнғин оқибатида ертўладаги Boyler сув иситиш қозонининг юза қисмидаги электр симлари ёниб кетган. Соат 07:43 да ёнғин ҳақидаги хабар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига етказилган. Ёнғинга 4 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб этилиб, ёғин қутқарувчилар томонидан 07:52 да ўчирилган», — дейилади бошқарма ахборот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, қутқарув вақтида меҳмонхонадаги 24 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг қўшимча қилишича, ёнғинда куйиш, тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўлмаган. Ҳозирда моддий зарар аниқланмоқда.
Изоҳ (0)