Ушбу музқаймоқ Сицилияда жуда ҳам машҳур. Иссиқ мавсумда организмни мукаммал тетиклаштирувчи ширинликни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- қаттиқ қаҳва – 500 грамм;
- шакар – 100 грамм;
- ваниль.
- Иссиқ қаҳва шакар билан эригунга қадар яхшилаб аралаштирилади.
- Аралашмани қолипга солиб, музлаткичга қўйилади ва ҳар ярим соатда аралаштирилади.
- Сўнгра аралашма алоҳида идишга олиниб, санчқи ёрдамида бир хил масса ҳолига келтирилади ва 30 дақиқага яна музлаткичга қўйилади.
- Тайёр бўлгач, таъбга кўра безатиб, истеъмол қилиш мумкин.
Изоҳ (0)