Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидан оқиб ўтувчи каналдан 17 ёшли қизнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан 2021 йил 27 май куни Жиноят кодексининг 103-1-моддаси (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Иш тергов олиб бориш учун Паст Дарғом тумани ИИБ Тергов бўлимига юборилган, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни вояга етмаган С.Х.нинг жасади Паст Дарғомдаги каналдан топилган. Қизнинг отаси уни зўрлаш ва қотиллик қурбони бўлгани ҳақида даъво қилган. Аммо экспертиза марҳуманинг танасида зўрлаш ёки бошқа турдаги жиноят белгиларини аниқламаган.
Бундан аввал Андижонда зўрланган 18 ёшли келин воқеасини Сенат назоратига олгани, Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак жасади топилгани ҳамда Хоразмда 19 ёшли келин ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)