• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бразилияда коронавируснинг янги штамми аниқланди, Гонконгда миллионлаб доза вакцина ташлаб юборилади, Польшада эмланганлар ўртасида пул ва машина ютуқлари ўйналади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига қараганда, дунё бўйича 167 849 492 киши COVID-19’ни юқтириб олган, шуларнинг 3 485 810 нафари эса вафот этган. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича доимгидек АҚШ (33,1 миллион), Ҳиндистон (27,1 миллион), Бразилия (16,1 миллион), Франция (5,6 миллион) ва Туркия (5,2 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Грецияда сайёҳлик мавсуми очилди

    Грецияда сайёҳлик мавсуми очилди
    Фото: Зума

    Бразилияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

    Бразилияда коронавируснинг янги штамми аниқланди. Унинг келиб чиқиши ҳозирча номаълум. Инфекциянинг янги тури биринчи марта Сан-Паулу штатидаги Итирапина шаҳрида намуналардан бирида аниқланган эди, у Порту-Феррейра шаҳрида ҳам тарқалган.

    Янги штаммнинг қанчалик даражада юқумли ва хавфлилиги ҳозирча маълум эмас.

    COVID-19’нинг янги вариантига P.4 деб ном берилди. У Манаус шаҳрида аниқланган P.1 штаммига қариндош ҳисобланади. У эса Рио-де-Жанейрода тарқалган P.2 каби Бразилиянинг B.1.1.28 штаммидан келиб чиққан.

    Мавзуга доир: Бразилия коронавируснинг «идеал лабораторияси» деб аталди. Мамлакатда янги ва хавфлироқ штаммлар пайдо бўлмоқда

    Гонконгда миллионлаб доза вакцина ташлаб юборилади

    Гонконг ҳукумати коронавирусга қарши вакцинанинг улкан захирасини ташлаб юбориши мумкин. Ҳукуматнинг вакциналар бўйича мақсадли гуруҳи вакили Томас Чжаннинг айтишича, ишлатилмай қолган миллионлаб вакциналарнинг яроқлилик муддати тугамоқда, одамлар эса эмланишни хоҳламаяпти. Pfizer/BioNTech вакцинаси биринчи партиясининг яроқлилик муддати тугашига бор-йўғи уч ой вақт қолди, дея огоҳлантирди у.

    «Барча вакциналар яроқлилик муддатига эга. Бу муддат ўтганидан кейин улардан фойдаланиш мумкин эмас, BioNTech учун жамоат вакцинация марказлари эса, жорий режаларга кўра, сентябрдан кейин ишлашдан тўхтайди», — деди Чжан.

    Қолган бутун дунё вакциналар учун курашаётган бир пайтда Гонконгда улкан вакцина захираси бўлиши нотўғри, деди у ва янги дозалар йил охиригача етказиб берилиши амри маҳоллигини қўшиб қўйди.

    Гонконг Pfizer/BioNTech ва Sinovac (Хитой) вакциналаридан 7,5 миллион дозадан сотиб олган эди, аммо айни вақтгача махсус маъмурий туман аҳолисининг 19 фоизигина битта дозада эмланган, иккита дозани аҳолининг 14 фоизи олган. Гонконглик шифокорлар ҳам эмланишдан бош тортмоқда. Маълум бўлишича, туман шифохоналари ходимларининг учдан бир қисмигина вакцинациядан ўтган.

    Мавзуга доир: Гонконгда коронавирус тарқалиши яна тезлашгани туфайли кескин чекловлар жорий этилди

    Польшада эмланганлар ўртасида пул ва машина ютуқлари ўйналади

    Польшада Миллий вакцинация дастури доирасида аҳолини иммунизация қилиш суръатларини ошириш учун ҳукумат лотерея ташкил қилди. COVID-19’га қарши эмланган польшаликлар автоматик тарзда Тотализатор Спортоwй лотереяси иштирокчиларига айланади, унда пул ютуқлари ва гибрид автомобилларни қўлга киритиш мумкин.

    Чунончи, вакцина олган ҳар 200 мингинчи одам 140 доллар миқдорида кафолатланган мукофотга эга бўлади.

    Айни вақтда, лотерея иштирокчиларининг ҳар бирида ютуқ учун учта имконият бўлади. Ҳар ҳафта 14 минг доллар миқдорида мукофот пуллари ҳамда электр скутерлар, ёнилғи ёки суғурта ваучерлари каби ютуқлар ўйналади.

    Ҳар ой эса 28 минг доллар қийматида иккита мукофот ва гибрид автомобиль, сўнгги иккита лотереяда эса икки марта 280 минг доллардан ҳамда гибрид автомобиль ютуққа қўйилади.

    Мавзуга доир: Таиландда аҳолини эмланишга қизиқтириш учун сигирлар ва тилладан фойдаланилмоқда, АҚШ коронавирус лабораторияда яратилгани бўйича далилларга эга, Евроиттифоқ вакцинация сертификатини келишиб олди. Коронахабарлар

    Шунингдек:
    • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳафталик ҳисоботида айтилишича, коронавируснинг «ҳиндча» штамми расман аниқланган мамлакатлар сони 53 тага етган. Норасмий маълумотларга қараганда, B.1.617 варианти яна еттита давлатда тарқалган. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, бу штаммлар аниқланган мамлакатлар сони 60 тага етади.
    • АҚШда 18 ёш ва ундан катта аҳолининг ярми COVID-19’га қарши тўлиқ эмланган. Оқ уйнинг коронавирус бўйича катта маслаҳатчиси Энди Славиттнинг маълумотларига кўра, 25 та штатда ва Вашингтонда (Колумбия округи) вояга етган аҳолининг камида 50 фоизи тўлиқ эмланган бўлса, тўққизта штатда 70 фоизи вакцинанинг иккита дозасини олган.

    26.05.2021, 15:21   Изоҳ (0)   13863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурияда президент сайловида овоз бериш бошланди

    26.05.2021, 14:15

    Буюк Британияда коронавирусга қарши биринчилардан бўлиб эмланган Уильям Шекспир вафот этди

    26.05.2021, 13:35

    Ёқутистон Россия ҳудудлари ичида биринчи бўлиб коронавирусга қарши мажбурий эмлашни жорий қилди

    26.05.2021, 11:26

    АҚШ Хитойга ядровий зарба беришни режалаштирган – ОАВ

    26.05.2021, 10:35

    Кремль: Путин ва Байден 16 июнь куни Женевада учрашади

    26.05.2021, 10:22

    Шри-Ланка соҳиллари яқинида контейнер ташувчи кемада портлаш содир бўлди (видео)

    26.05.2021, 08:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.