Марказий банк 25 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,48 сўмга кўтарилиб, 10 596,76 сўмни ташкил қилди. Евро 7,75 сўмга кўтарилиб, 12 940,76 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси саккиз кунлик кўтарилишдан сўнг 19,47 сўмга пастлаб, 10 578,28 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 21 май куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси 10 650 сўмга қадар кўтарилганди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк февраль ойи ўрталаридан бошлаб доллар курсини аввалгидек ҳар ҳафта эмас, ҳар иш куни эълон қилиб бормоқда.
Изоҳ (0)