Самарқанд вилояти Жомбой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, авария 18 май куни соат 03:10 ларда туманнинг «Зарафшон» МФЙ Ўртабўз қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Олмаота—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1079-километрида содир бўлган.
Каттақўрғонлик 33 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган Cobalt йўлнинг тақиқланган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Ёши 50-55 ларда эканлиги тахмин қилинаётган жабрланувчи оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Аввалроқ Самарқандда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 24 ёшли йигит юк машинаси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлганди, Самарқанд туманида туркиялик ҳайдовчи бошқарувидаги Volvo юк машинаси уриб юбориши оқибатида 39 ёшли пиёда вафот этганди. Шунингдек, вилоятнинг Паст Дарғом туманида 71 ёшли отахон Damas уриб юбориши оқибатида, Пайариқ туманида 9 ёшли бола Damas уриб юбориши оқибатида шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)