24 май куни тахминан соат 04:45 ларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, туманнинг Бунёдкор кўчасида (Uztelecom биноси қаршисида) Ф.Ю. исмли 36 ёшли ҳайдовчи Spark автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилган.
ЙТҲ оқибатида автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамасдан ҳайдовчи вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Epica ағдарилиб кетгани, Тошкентда транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс машина ҳайдаб, бир инсоннинг умрига зомин бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)