Хитойнинг Ганьсу провинциясидаги Байинь тоғида бўлиб ўтган чанғи марафони чоғида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sinxua қутқарувчиларга таяниб хабар берган.

Фото: «News.cn»

Тошкент вақти билан 23 май соат 05:00 ҳолатига кўра, 151 киши қутқариб олинган, уларнинг саккиз нафари енгил жароҳатлар олган бўлиб, касалхонага ётқизилган.

«Мамлакатнинг қайта тикланиши» деб номланган чанғи марафони 22 май куни бўлиб ўтди. Йўналишнинг узунлиги 100 км бўлиб, унинг 30 километргача бўлган қисми баланд тоғли ҳудудларга тўғри келган.

Кун ўрталарида тадбирнинг баъзи қатнашчилари томонидан бу туманларда ҳаво кескин ва ўта совиб кетгани ҳақида хабарлар келиб туша бошлаган. Тоғларда ҳарорат ноль даражагача тушиб кетган. Дўл ва музли ёмғир бошланиб, шамол кучайган. Чанғичиларнинг ўзлари ёзги кийимларда бўлган.

Бундай хабарлардан кейин ҳудуд раҳбарияти тоғдаги пойга иштирокчиларига ёрдам кўрсатиш учун 700 дан ортиқ одамни жалб қилган. Ҳароратнинг янада тушиб кетиши қидирув ишларини қийинлаштирган.

Марафонда жами 172 киши қатнашган. Тадбирга муниципалитет партия қўмитаси ҳомийлик қилган.