• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Таиландда аҳолини эмланишга қизиқтириш учун сигирлар ва тилладан фойдаланилмоқда, АҚШ коронавирус лабораторияда яратилгани бўйича далилларга эга, Евроиттифоқ вакцинация сертификатини келишиб олди. Коронахабарлар

    21 май ҳолатига кўра, бутун дунёда COVID-19’ни юқтирганлар сони 165 558 841 кишини ташкил қилмоқда. Касалланганлар сони бўйича юқори бешликдан АҚШ (33 миллион), Ҳиндистон (26 миллион), Бразилия (15,8 миллион), Франция (5,9 миллион) ва Туркия (5,1 миллион) ўрин олган. Вирус оқибатидаги ўлимлар эса 3 431 054 тага тенг бўлиб турибди.

    Бангкокда итлар COVID-19 билан касалланганларни аниқлашга ўргатилмоқда

    Бангкокда итлар COVID-19 билан касалланганларни аниқлашга ўргатилмоқда
    Фото: EPA

    АҚШ: COVID-19 лабораторияда яратилгани борасида жиддий далиллар бор

    АҚШ Вакиллар палатасининг Разведка қўмитасидаги республикачилар коронавирус Хитойда лаборатория шароитида келиб чиққани бўйича «муҳим билвосита далиллар» борлигини маълум қилди. Қўмита аъзолари АҚШ ҳукуматини вируснинг келиб чиқиши бўйича тадқиқотлар олиб борилиши учун Хитойга босим ўтказишга чақирди.

    «Муҳим билвосита далиллар COVID-19 авж олишига Ухань вирусология университетидан вирус сизиб чиқиши олиб келган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги жиддий ташвишларни уйғотмоқда», — дейилади маърузада.

    Республикачиларнинг қайд этишича, 2017 йилдаёқ Хитойдаги америкалик дипломатлар Ухандаги лабораторияда зарур хавфсизлик меъёрларига риоя қилинмасдан хавфли коронавируслар тадқиқотлари олиб борилаётгани ҳақида хабар қилиб турган. Маърузада айтилишича, 2019 йилда лабораториянинг бир нечта ходимларида COVID-19 оқибатларига ўхшаган симптомлар кузатилган. Шунингдек, Хитой ҳарбийларининг Ухандаги институтга алоқаси тилга олинган. Бундан ташқари, вируснинг табиий келиб чиқиши борасидаги далиллар камлиги айтилган.

    Мавзуга доир: ЖССТ коронавирус келиб чиқиши бўйича ўз тахминини баён этди

    Евроиттифоқда вакцинация сертификати бўйича келишувга эришилди

    Европарламент ва Евроиттифоқ кенгаши Европа Иттифоқи аҳолиси учун вакцинация сертификатини жорий қилиш ҳақида дастлабки келишувга эришди.

    26 май куни матн бўйича Европарламентнинг фуқаро эркинликлари бўйича профилли қўмитаси овоз беради. Евроиттифоқ учун коронавирус сертификатлари бўйича келишув Европарламентнинг 7—10 июнь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган ялпи сессиясида узил-кесил тасдиқланиши режалаштирилган.

    Сертификат рақамли ёки қоғоз шаклида бўлиб, одамнинг вакцина олгани, яқинда тести манфий чиққани ёки инфекциядан соғайганидан дарак беради. Амалда бу учта ҳар хил сертификат бўлади.

    Евроиттифоқ мамлакатлари иттифоқнинг бошқа давлатларида берилган сертификатларни тан олиш ёки олмасликни мустақил ҳал қилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганларга онлайн-маълумотномаларни бериш бошланди

    Таиландда аҳоли COVID-19’га қарши эмланишга сигирлар ва олтин ёрдамида жалб қилинмоқда

    Таиланд аҳолисини лотереялар, дўконларга совға купонлари ва ҳатто нақд пул ёрдамида коронавирусга қарши эмланишга жалб этишга қарор қилинди.

    Таиланднинг инфекция тарқалиши билан боғлиқ вазият энг оғир бўлган бир нечта ҳудудларида шундай акциялар ўтказилмоқда. Хусусан, Чиангмай провинциясида эмланган фуқаролар ўртасида 318 долларлик сигирлар лотереяга қўйилди. Ғолиблар ҳафтада бир марта тасодифий йўл билан аниқланади. Бундан ташқари, вакцинация ҳақидаги сертификатни тақдим этганлар маҳаллий дўкон ва ресторанларда 10 фоизлик чегирмага эга бўлади.

    Кхонкен провинциясида эса қимматбаҳо металлардан ясалган тақинчоқлар лотереяга қўйилди. Коронавирусга қарши эмланганлар, хусусан, тилла занжир ютиб олиши мумкин.

    Таиланд ҳукуматининг ташаббуси аллақачон ўз самарасини кўрсатди: туманлардан бирининг раҳбари айтишича, бир-икки кунда эмланиш учун рўйхатдан ўтганлар сони ўн марта ошган.

    Мавзуга доир: Таиланд бош вазири мажлисда тиббий ниқобсиз қатнашгани учун жаримага тортилди

    Шунингдек:
    • Япония ҳукумати Moderna ҳамда AstraZeneca компанияларининг COVID-19’га қарши вакциналарини расман маъқуллади. Мамлакатда иммунизация дастури февралда бошланган бўлиб, ўшандан буён Pfizer препарати қўлланилаётган эди. Ҳозиргача аҳолининг қарийб 4 фоизи эмланган (камида битта доза билан).
    • Париждаги Эйфель минораси ташриф буюрувчилар учун 16 июлдан бошлаб очилади, онлайн чипталарни 1 июндан сотиб олиш мумкин. Ташрифчилар сони кунига 10 минг киши билан чекланади. Эйфель минораси Лувр ва Версал билан бирга 2020 йил мартида коронавирус тарқалиши хавфи сабабли ёпилган эди, аммо минора уч ойдан сўнг қайта очилиб, кузда яна ёпиб қўйилганди.
    • Венгрияда коронавирусга қарши эмланганлар сони 5 миллион кишидан ошса, чекловлар анча юмшатилади. Ушбу кўрсаткичга келаётган дам олиш кунлари эришиш кутилмоқда. Шундан кейин, хусусан, комендантлик соати бекор қилинади ҳамда жамоат жойларида ниқоб тақмасликка рухсат берилади.

    21.05.2021, 20:11   Изоҳ (0)   19219
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда бирорта ҳам COVID-19 билан касалланиш ҳолати йўқлиги расман маълум қилинди

    21.05.2021, 19:47

    Фоторепортаж: Марокашдан Испанияга оқиб келаётган муҳожирлар

    21.05.2021, 15:57

    Ҳиндистонда қора замбуруғ эпидемияси фонида янада хавфлироқ оқ замбуруғ пайдо бўлди

    21.05.2021, 15:10

    Баъзи вакциналар мамлакатларга пандемиядан тезроқ чиқишга ёрдам бермоқда — Bloomberg

    21.05.2021, 14:45

    Россия орқали Европага олиб ўтилаётган 810 кг гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

    21.05.2021, 11:43

    Путин Ғазо секторидан Россия ва МДҲ фуқароларини эвакуация қилишни буюрди

    21.05.2021, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20

    Ернинг илгари ўрганилмаган ҳудудида олтинга бой кон топилди

    Дунё | 15 август, 15:15

    Ўзбекистонда кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 15:01

    Индонезияда президентнинг бепул овқат дастуридан 350 дан ортиқ одам заҳарланди

    Дунё | 15 август, 14:45

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди. “Насаф” “Ал-Ҳилол” билан Қаршида, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли” билан сафарда ўйнайди

    Спорт | 15 август, 14:39

    Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Ўзбекистон | 15 август, 14:25

    Оммавий тозалаш: Telegram 20,9 млн дан ортиқ каналларни ўчириб ташлади

    Лайфстайл | 15 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.