Бухоро вилоятида фуқарони Корея давлатига юборишни ваъда қилиб, ундан 5000 доллар олмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро И.О. 32 ёшли Ҳ.Ж.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари орқали давлат томонидан ажратилган квоталар асосида Корея давлатига ишлашга юборишни ваъда қилган. Эвазига эса ундан 5000 доллар талаб қилган. Фуқаро Ҳ.Ж. эса иқтисодий шароитидан келиб чиқиб, бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тезкор тадбир давомида И.О. фуқаро Ҳ.Ж.дан 5000 доллар пора олаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Ангренда 3,5 минг доллар эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
- Наманганда туман ҳокими ўринбосари 10 минг доллар пора олаётганида ушланди
- Самарқандда ёнидан гиёҳванд моддаси чиққан шахс бу ишни босди-босди қилиш учун ИИБ ходимига 2 минг доллар пора бераётганда ушланди
Изоҳ (0)