• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соҳибқирон Амир Темур фаолиятидаги мағлубият — Лой жанги ҳақида

    Мусулмон ва туркий оламда энг катта империялардан бирини барпо этган Амир Темур жанг майдонларидаги улкан ғалабалари билан машҳур. Бироқ буюк саркарданинг фаолиятида мағлубият ҳам бўлган. Жумладан, 1365 йил 22—23 май кунлари бўлиб ўтган, соҳибқироннинг мағлубиятли юриши — «Лой жанги» ҳақида «Дарё» ҳикоя қилади. 

    Урушдан олдинги вазият

    XIV аср ўрталарида Чиғатой улуси иккига (Мўғулистон ва Мовароуннаҳр) бўлиниб кетгач, унинг Мовароуннаҳр қисмида ички курашлар кучайиб кетади. Бундан фойдаланган Мўғулистон ҳукмдори Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрга бостириб кириб ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Катта сиёсий майдонга энди кириб келаётган ёш Амир Темур унинг Кеш вилоятидаги доруғаси (ҳокими) этиб тайинланади. Амир Темур аҳоли тинчлигини ва кучлар нотенглигини ҳисобга олиб Туғлуқ Темур хизматига ўтганди, бироқ бироз ўтиб у ва Туғлуқ Темурнинг ўғли Илёсхўжа ўртасида келишмовчилик бошланади, натижада Амир Темур Мовароуннаҳрдан қувғин қилинади.

    Қувғинда юрганида Балх ҳукмдори Амир Ҳусайн билан танишиб қолган Амир Темур унинг синглисига уйланди ва шу орқали улар ўртасида иттифоқ юзага келади. 1362 йил Туғлуқ Темур вафот этгач иттифоқчилар Мовароуннаҳрни озод қилишга киришади, Туғлуқ Темурнинг ўғли Илёсхўжа мағлубиятга учраб Шарқий Туркистонга чекинади.

    1365 йил катта қўшин тўплаган Илёсхўжа Мовароуннаҳрга қайта бостириб киради. Бундан хабар топган Амир Темур ва Амир Ҳусайнлар унга қарши чиқиш учун қўшин йиғиб, Сирдарё томон лашкар тортади. Икки қўшин ҳозирги Тошкент ва Чиноз орасида, Сирдарё дарёси бўйида тўқнаш келади.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Жангнинг бошланиши

    1365 йилнинг 22 май куни жанг бошланди. Амир Темур ва Амир Ҳусайн бирлашган кучлари сон жиҳатдан Илёсхўжа қўшинидан анча кўп эди. Қўшиннинг ўнг қанотида Амир Ҳусайн, жувонғорда (чапда) эса Амир Темур лашкари жойлашди.

    Ушбу жангда Амир Темурга саркардалар Ўлжайту, Қутлуш Салончи орлот, Пўлат-Буғу ва Малик баҳодирлар ёрдам беради.

    22 май куни эрталаб иккала қўшин бир-бирига қарши саф тортади. Амир Темур Қутлуш Салончи орлотга душман чап қанотига зарба беришни буюради. Аммо Салончи орлот амир Шамсиддин бошлиқ мўғул кучларидан енгилиб ортга чекинади. Амир Шамсиддин ҳужумни давом эттириб Амир Ҳусайн қанотига зарба беради, Амир Ҳусайн лашкари қаршилик кўрсатолмасдан чекина бошлайди. Воқеалар ривожини кузатиб турган Амир Темур ўзи амир Шамсиддинга қарши юради ва уни чекинишга мажбур қилади.  Тартибсиз чекинаётган мўғул қўшинини бутунлай мағлуб этиш учун Амир Темур Амир Ҳусайнга одам юбориб душман чап қанотига ҳужум қилишни  ва у билан кучларни бирлаштириши кераклигини буюради. Чунки мўғул кучлари тартиби бузилган, Амир Темур фурсатдан фойдаланиб рақибни батамом тор-мор қилмоқчи эди. Аммо Амир Ҳусайн ҳеч қандай сабабсиз Амир Темурга мададга келмайди. Тарихчиларнинг фикрича, калондимоғ Амир Ҳусайн Амир Темур унга буйруқ бериб, ўзининг устунлигини ўрнатмоқчи деб ўйлаб, ёрдамни пайсалга солган. Қолаверса амир душман ҳужумидан қўрқиб ҳам қолганди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Амир Ҳусайн қўшини ҳужумга ўтмаётганини кўрган Амир Темур ноилож чекинади. Илёсхўжа аскарлари ҳам чекиниб, қайта тартибга келтирилади. Кечга келиб Амир Ҳусайн қўшини Амир Темур қўшинига келиб қўшилади. Бироқ қулай вазият бой берилганди.

    Эртаси куни ҳал қилувчи жанг бошланди. Баъзи манбаларга кўра Илёсхўжа енгилиши мумкинлигини билиб қадимий шомонларнинг «ядачи» (ёмғир ёғиш) маросимини ўтказган.

    Осмонни булут қоплаб, қаттиқ сел бошланади. Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома»сида «Бисёр киши балчиқда қолди ва забун бўлғон душманлар кучланиб, муродлари билан қилич уриб, ўн минг киши анда талаф бўлди ва бу воқеа Рамазоннинг аввалида, торих етти юз олтмиш олтида, йилон йилда воқи’ бўлди» дея ушбу жанг воқеаларини тасвирлаган.

    Қаттиқ ёмғирга қарамасдан Амир Темур ва Амир Ҳусайн кучлари Илёсхўжа қўшинига зарба бериб, уларни чекинишга мажбур қилади. Чекинаётган душманни тақиб қилаётиб улар мўғуллар қўмондони амир Шамсиддин пистирмасига тушади. Амир Темур унга қарши мингта отлиқни жўнатади, аммо сон жиҳатдан устун бўлган амир Шамсиддин кучлари уларни мағлуб этди. Бу орада чекинаётган Илёсхўжа ҳам қўшинларини тартибга келтириб, қарши ҳужумга ўтади. Шиддатли жанг кечгача давом этиб Амир Темур ва Амир Ҳусайннинг мағлубияти билан тугайди.

    Жанг, шубҳасиз, Амир Ҳусайннинг тактик хатоси туфайли бой берилганди. Биринчи куннинг ўзидаёқ Амир Темур билан биргаликда ҳужумга ўтиб мўғул лашкарини бутунлай тор-мор этиш мумкин эди.

    Юқоридаги сабаб билан бир қаторда мўғулларнинг тажрибали қўмондони амир Шамсиддин ҳаракатларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Амир Темурга қараганда анча кўп муҳорабаларни кўрган бу саркарда жангнинг якуний қисмида бурилиш ясай олди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Тўқнашув натижалари

    «Лой жанги»даги мағлубиятдан кейин Амир Темур Кешга чекинади, Амир Ҳусайн эса Балхга қайтиб кетади.

    Илёсхўжа деярли қаршиликсиз Хўжанд ва Жиззахни эгаллаб, Самарқандга қараб юради. Бироқ бу ерда мўғулларни Самарқанд сарбадорлари тўхтатиб қолади. Мўғул лашкари отлари орасида ўлат тарқалиб Илёсхўжа Шарқий Туркистонга қайтиб кетади.

    Гарчи Илёсхўжа бошлиқ жете (мўғул) қўшини Мовароуннаҳрдан қувиб чиқарилган бўлса ҳам, Амир Темур ва қайнағаси Амир Ҳусайн орасидаги муносабатлар узилди, улар энди душманга айланган эди.

    Муҳаммақодир Собиров тайёрлади

    23.05.2021, 23:37   Изоҳ (0)   178100
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59

    Тошкентда аҳоли банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 20:45

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    Саломатлик | 14 июл, 20:25

    Wizz Air лоукостери сентябрдан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Дунё | 14 июл, 20:09

    Узоқ йиллар давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 14 июл, 20:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.