«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал» билан келишиб қўйган, дея хабар қилмоқда футбол агенти Бруно Сатин.

Фото: Twitter

Ўйлашимча, у клубни алмаштиришга тайёр. Мендаги маълумотларга кўра, Мбаппе ва унинг оиласида «Реал» билан келишув бор. Аввалига футболчи билан келишувга эришиш керак, бироқ «ПСЖ»нинг ҳам розилиги муҳим.

Қатарлик хўжайинлар ва «ПСЖ» Мбаппени қўйиб юбориш нияти йўқлиги кўриниб турибди, шу сабаб у шартномасининг охиригача қолиши ва текинга кетиши мумкин.

Бруно Сатин, футбол агенти

Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

22 ёшли футболчи Франция чемпионатининг жорий мавсумида 30 та ўйин ўтказиб, 26 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!