Колумбиядаги сиёсий тартибсизликлар ва коронавируснинг кенг тарқалиши сабаб мамлакат Америка Кубоги—2021 мусобақаси мезбонлигидан маҳрум этилди.
Marca’нинг хабар қилишича, АҚШ ҳукумати Колумбияни саёҳат қилиш учун хавфли мамлакатлар қаторига қўшгач, КОНМЕБОЛ ушбу қарорни қабул қилган.
Таъкидланишича, мусобақа тўлиқ Аргентинада бўлиб ўтади. Бу ҳақда яқин орада расман маълум қилинади.
Америка Кубоги 11 июндан 10 июлга қадар бўлиб ўтади. Аввалига мусобақани Колумбия ва Аргентинада биргаликда ўтказиш режалаштирилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)