• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Терма жамоа муваффақияти шахсий муаммолардан устун». Карим Бензема 6 йиллик тақиқдан сўнг Франция терма жамоасига қайтгани ҳақида

    Дидье Дешам Франция терма жамоасининг Евро—2020 мусобақаси учун қайдномани эълон қилди. Ундан «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ҳам ўрин олди.

    Фото: Twitter/@equipedefrance

    Фото: Twitter/@equipedefrance

    Бензема терма жамоа сафида сўнгги бор 2015 йилнинг октябрида ҳаракат қилган — 2051 кун аввал. Ўшанда французлар Арманистонни 4:0 ҳисобида доғда қолдирган, Бензема дубль қайд этиб, Антуан Гризманнинг голига ҳаммуаллиф бўлганди.

    Бу вақтни тасаввур қилиш учун: Евро—2020 қайдномасидан ўша ўйинда иштирок этган фақат 8 футболчи ўрин олди — Гризманн, Уго Льорис, Рафаэл Варан, Оливье Жиру, Мусса Сиссоко, Курт Зума, Люка Дин ва Бензема. У таркибда Патрис Эвра, Мамаду Сако, Лассана Диарра каби ўйинчилар бор эди.

    Терма жамоадан кетиш сабаби

    Карим 2015 йилда жамоадоши Матё Вальбуэна билан бўлган можаролар сабаб терма жамоадан четлатилганди. Ўшанда номаълум шахслар Вальбуэнанинг ишқий муносабатлари тасвирланган видеони тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган, Бензема эса жиноятчилар ва Вальбуэна ўртасида воситачи бўлгани гумон қилинган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ўшанда Бенземадан ҳатто Франция сиёсатчилари ҳам юз ўгирганди. Франция бош вазири Мануэль Валс терма жамоада Бенземага ўрин йўқлигини айтганди. Натижада Карим Евро—2016 га чақирилмади ва бунда Дидье Дешамни айблади.

    Шундан кейин Франция футбол федерация раҳбари Бензема учун терма жамоа эшиклари ёпилганини айтди. Бунга жавобан Карим ота-онасининг ватани бўлган Жазоир фуқаролигини олмоқчи бўлди, бироқ бу жараён жуда мураккаб эди.

    Айтганча, Бензема ва Вальбуэнанинг «шантаж иши» ҳали якунига етмади. Жорий йилнинг октябрь ойида Карим айбланувчилардан бири сифатида судда қиштирок этади. Бироқ бу унинг Евро—2020 мусобақасига чақирилишига халал бермади.

    Дешам январь ойида Бенземага илтимос билан чиқмаслигини айтганди. Бироқ улар учрашди — ва Карим терма жамоада

    Қизиғи, Дешам қишда ҳам Бенземани терма жамоада кўриш нияти йўқлигини айтганди ва бу футбол туфайли эмас, ҳужумчи уни ирқчиликда айблагани учун.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Бу ҳали менинг хотирамда қолган. Гарчи бу бироз вақт ўтиб унутилса ҳам, барибир мен ҳеч қачон ёддан чиқара олмайман. Бу мураббийнинг тактика, техник жиҳатлар билан боғлиқ танловига алоқадор бўлса тушунарли. Бироқ бу ерда чегарадан ўтиб кетилганди. Бу менинг номимга, оиламга иснод келтирди. Бу мен учун ҳурматсизлик», — деган эди Дешам.

    Ярим йилдан камроқ вақт ўтди, Бензема эса терма жамоада. Дешам бу қарор ўзиники эканини маълум қилди:

    «Уни терма жамоага чақириш қарорини ҳозиргина қабул қилдим. Бироқ бу фикр миямда қанчадир вақт мобайнида айланиб юрганди. Мен у билан учрашдим, узун суҳбат қурдик, кейин яхшилаб ўйлаб кўрдим ва шу қарорга келдим. Бу суҳбат тафсилотларини очиқламоқчи эмасман. Уни ташкил қилиш истаги кимдан чиққани ҳам муҳим эмас.

    Менда жавобгарлик бор — жамоанинг муваффақияти шахсий муаммоларимдан устун. Каримнинг келиши терма жамоа муҳитига таъсир қиладими? Жавобим қароримда мужассам. Ҳатто 23 футболчидан иборат таркиб бўлганда ҳам, Карим ундан жой олган бўларди».

    Франция терма жамоасида ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор. Бензема уни ҳал қилиши керак

    Ғалати эшитилмасин, амалдаги Жаҳон чемпионида ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор. Март ойидаги йиғинларга Дешам олти нафар ҳужум вакилини жалб қилди: Оливье Жиру, Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн, Антони Марсьяль ва Виссам бен-Еддер.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Украина, Қозоғистон ва Боснияга қарши кечган баҳсларда улар иккита гол (иккиси ҳам Гризманн) уришга эришди. Шу билан бирга терма жамоада Гризманн доим ҳам марказий ҳужумда ўйнамайди, Мбаппе кўпинча қанотда ҳаракат қилади, Марсьяль эса жароҳат олган ва мусобақа стартига қадар формага қайтиши эҳтимоли кам.

    Жиру 2020 йилда яхши статистика қайд этаётганди, бироқ Томас Тухель «Челси»га келиши билан футболчи захира ўриндиғига «михланди». У 21 мартдан буён асосий таркибда майдонга тушмади.

    Шундан экан Бенземанинг таклиф қилишини мантиқли қарор: 33 ёшли форвард жорий мавсумдаги 45 та ўйинда 29 та гол урди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Францияни Евро—2020 гуруҳ босқичидаёқ Германия ва Португалияга қарши қийин ўйинлар кутмоқда.

    Кўплаб футболчилар Бенземанинг қайтганидан мамнун, Килиан аллақачон Каримни табриклади.

    Бу қарорга фақат Оливье Жиру қарши бўлиши мумкин. Бензема аввалроқ уни ўзи билан солиштирганди: «Қисқа қиламан: келинг, Формула-1 билан картингни адаштирмаймиз. У ҳақда бошқа гапиришни хоҳламайман. Формула-1 мен эканимни биламан». Бироқ журналист Сабер Десфаржга кўра, Оливье Каримнинг терма жамоага қайтарилишини ёқлаб чиққанлар қаторида бўлган.

    Дешамнинг фикрича икки ҳужумчи биргаликда ҳаракат қила олади: «Улар бир-бирига халал бермайди, улар биргаликда тўп сурган. Таркибда иккисига ҳам жой бор. Шуниси аниқки, Жирунинг клубдаги ҳолати февралдан бери оғир аҳволда».

    Каримнинг ўзи бу қарордан хурсанд: «Терма жамоага қайтишдан шодман. Менга ишонч билдирганларидан миннатдорман. Мени ҳар куни қўллаб-қувватлаган ва куч берган оилам, дўстларим, клубим, барчага раҳмат айтаман».

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    21.05.2021, 14:18   Изоҳ (0)   16469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Колумбия Америка Кубоги—2021 мезбонлигидан маҳрум этилди. Мусобақа Аргентинада бўлиб ўтади

    21.05.2021, 12:03

    Португалия терма жамоаси Евро—2020 учун қайдномани эълон қилди

    21.05.2021, 11:01

    «Насаф» Туркманистон клубини мағлуб этиб, ОФК Кубоги гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади

    20.05.2021, 19:06

    «Ривер Плейт» Либертадорес Кубоги ўйинида коронавирус сабаб дарвозабон ва захира ўйинчиларисиз ҳаракат қилиб, ғалаба қозонди

    20.05.2021, 16:38

    АПЛдаги дебют голини ўз дарвозасига урган Серхио Регилон тарихий натижа қайд этди

    20.05.2021, 14:00

    Гвардиола — дунёнинг энг яхши мураббийи, Конте — 2, Зидан топ-20 ликда ҳам йўқ

    20.05.2021, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.