УЕФА Европа футбол клублари маошларга қанча маблағ сарфлашини ҳисоблаб чиқди.
Ўртача ҳисобда Европа клублари бюджетнинг 64 фоизини маошларга сарфлайди. Шулардан 49 фоизи футболчилар маошига кетади (тарихдаги рекорд кўрсаткич), 15% — қолган ходимларга.
Англия Премьер Лигаси клублари маошларга 3,615 миллиард евро (бюджетнинг 62 фоизи) сарфлайди, футболчилар маошига 2,764 миллиард (76%) кетади.
Испания Ла Лигаси жамоалари маошларга сарфлайдиган харажати 2,109 млрд еврони (бюджетнинг 61 фоизи) ташкил этади, футболчиларга 1,868 млрд евро (89%) маош берилади.
Италия А Серияси маошларга умумий миқдорда 1,810 млрд евро (бюджетнинг 70 фоизи) ажратади, ўйинчилар 1,477 млрд еврони (82%) қўлга киритади.
Германия Бундеслигасида харажатлар 1,805 млрд еврога тенг (бюджетнинг 65 фоизи), шунинг 1,398 миллиарди (77%) футболчиларга кетади.
Франция Лига 1 клублари маошларга 1,403 млрд евро (бюджетнинг 74 фоизи), футболчиларга эса 1,031 млрд евро (73%) кетади.
УЕФА бу вазият Европа футболи келажаги учун хавфли бўлишидан хавотирда. Сабаби даромадлар қисқарган вақтда клублар молиявий мажбуриятлар туфайли қарз олишга мажбур бўлади ёки ўйинчи ва ходимларини маошларнинг камайишига кўндиришига тўғри келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)