«Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг Франция терма жамоасига қайта чақирилиши терма жамоа либосларининг савдосига кучли таъсир кўрсатди, деб ёзмоқда Marca.
Қайд этилишича, Евро—2020 га борадиган таркиб эълон қилингандан кейин Франция терма жамоаси либослари савдоси 2400 фоизга ўсган.
Таъкидланишича, Бенземанинг терма жамоага қайтгани сабабли француз жамоасининг экипировкаси Евро—2020 олдидан Nike фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган формалар орасида энг кўп сотилган либос бўлиши мумкин.
Бензема 2015 йилда жамоадоши Матё Вальбуэна билан бўлган можаролар сабаб терма жамоадан четлатилганидан 6 йил ўтиб, Европа чемпионати олдидан миллий жамоага қайта чақирилди. У терма жамоада сўнгги марта 2015 йилнинг октябрида Арманистонга қарши бўлиб ўтган баҳсда ҳаракат қилган.
Карим «Реал» сафида Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида 33 ўйин ўтказиб, 22 гол ва 8 та голли узатма амалга оширди.
Изоҳ (0)