Хамири қумоқ, асал ва ёнғоқ янада тотли таъм бағишлайдиган паҳлава ширинлигини дўконлардан харид қилишнинг кераги йўқ. Уни уйда тайёрлаб, оила аъзоларни мамнун этамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ – 180 грамм;
- ун – 480 грамм;
- ваниль – 2 чой қошиқ;
- қабартма (разрихлитель) – 1 қадоқ;
- тухум сариғи – 3 дона;
- сметана – 250 мл;
- ёнғоқ – 300 грамм;
- тухум оқи – 4 дона;
- шакар – 300 грамм;
- тухум сариғи – 1 дона;
- ёнғоқ – 80 грамм;
- сариёғ – 50 грамм;
- асал – 5 ош қошиқ.
- Сариёғ ун устига қирғичдан ўтказилади ва яхшилаб аралаштирилади.
- Устидан ваниль, қабартма ва сметана солиб, юмшоқ хамир қорилади.
- Хамир тенг иккига бўлинади. Биринчи қисми яна иккига, иккинчи қисми эса уч бўлакка бўлинади.
- Бўлаклар устидан фольга ёпилиб, 30-40 дақиқага музлаткичга қўйилади.
- Ёнғоқ блендр ёрдамида майдаланиб, тухум оқи ва шакар билан аралаштирилади.
- Печ 180 даражада қиздирилади.
- Хамирларнинг барчаси тўғри тўртбурчак шаклида ёйилиб, устма-уст қўйилади. Орасига начинка сурилиб, иккита қалин хамир энг остки ва устки қисмга жойлаштирилади.
- Хамир чети бир хилда бўлиши учун кесиб олинади ва устига тухум сариғи суртилади. Юзаси пичоқ билан бир хилда ромб шаклида кесилади.
- Ҳар бир кесилган ромб ўртасига бутун ёнғоқнинг ярми қўйиб чиқилади. 40-50 дақиқа давомида юзаси қизаргунга қадар печда пишириб олинади.
- Сариёғ эритилиб, асал билан аралаштирилади. Паҳлавага аралашма сурилиб, яна 5 дақиқага печга қўйилади.
- Тайёр бўлгач, бўлакларга бўлиниб, дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)