Бундай мазали егуликни аввал емаганингиз аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- сосиска — 5 дона;
- қаттиқ моцарелла — 200-250 г;
- ун — 240 г;
- туз, шакар;
- тухум — 1 дона;
- сут — 240 мл;
- нон талқони — 200 г;
- ўсимлик ёғи — 500 г.
- Ўртасидан бўлинган сосискаларни ёғоч чўпга тиқиб чиқинг.
- Бир хил 8 та бўлакка бўлинган пишлоқни сосискали чўпга тиқинг.
- Унга туз, тухум, шакар ва сут қўшиб аралаштиринг.
- Пишлоқли сосискаларни биринчи унли аралашма, кейин эса талқон ҳолига келтирилган нонга ботиринг.
- Ўсимлик ёғи солинган товада тилларанг бўлгунича қовуриб олинг.
- Исталган соус билан бирга дастурхонга тортишингиз мумкин.
Изоҳ (0)