Футбол бўйича Италия А Сериясининг 37-туридан ўрин олган ўйинда «Милан« 16 май, якшанба »Кальяри» билан баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Миланда кечган баҳсда жамоалар ҳар қанча уринмасин дарвозаларга тўп киритилмади. Шу тариқа «Милан» ўз майдонида муҳим бўлган очколарни йўқотди.

Ушбу дурангдан кейин «россонери»нинг очколари сони 76 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда ва Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун даъвогарлик қилмоқда. Ҳисобида 37 очко бўлган «Кальяри» эса 16-поғонани банд этган.

А Серия

37-тур баҳси

16 май, якшанба

«Милан» – «Кальяри» 0:0

«Милан»: Доннарумма, Томори, Калабрия (Диогу Далот, 63), Кьер, Тео, Беннасер (Мейте, 63), Салемакерс (Рафаэл Леау, 46), Браим Диас (Кастильехо, 57), Кессиэ, Ребич, Чалхонўғлу (Манжукич, 89).

«Кальяри»: Кранё, Чеппителли (Клаван, 87), Карбони (Ругани, 88), Годин, Ликояннис, Марин (Данкан, 78), Нандес, Деёла (Асамоа, 87), Наингголан, Жоао Педро, Паволетти (Черри, 78).

Огоҳлантиришлар: Кьер (33), Марин (40), Карбони (45), Калабрия (58).