Осиё футбол конфедерацияси Шимолий Корея (КХДР) терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралашида қатнашишдан бош тортганини маълум қилди.
Қайд этилишича, бунга мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳолат ёмонлашиб кетгани асосий сабаб бўлган. Аввалроқ Шимолий Корея Токиода (Япония) бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида қатнашмаслигини маълум қилганди.
Шимолий Кореянинг саралашдан чиқиши гуруҳдаги қолган ўйинларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги қарор ФИФА томонидан қабул қилинади.
КХДР термаси ЖЧ—2022 саралаши 2-босқичида H гуруҳида Жанубий Корея, Туркманистон, Ливан ва Шри-Ланка терма жамоалари билан гуруҳдан жой олганди. Жамоа ўтказилган 5 ўйинда 8 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 4-поғонани эгаллаб турганди.
Изоҳ (0)