Футбол бўйича БАА президенти Кубогининг финал баҳси доирасида «Шабоб ал-Аҳли» 16 май, якшанба куни «Ан-Наср» билан баҳс юритди.
Учрашув 2:1 ҳисобида «Шабоб ал-Аҳли»нинг ғалабаси билан якунланди. Дубай клуби сафида Федирико Картабиа дублга эришди. У дастлабки голини биринчи бўлимда киритган бўлса, иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. «Ан-Наср»нинг жавоб тўпи эса Меҳди Абед ҳисобига ёзилди.
«Шабоб» сафида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчилар Жалолиддин Машарипов ва Одилжон Ҳамробеков мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Шу тариқа «Шабоб ал-Аҳли» финал ўйинида ғалаба қозониб, мавсумдаги иккинчи совринини қўлга киритди. Аввалроқ жамоа БАА Лига Кубогига эга чиққанди.
БАА президенти Кубоги
Финал баҳси
16 май, якшанба
Изоҳ (0)