Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри яқинида 3 та транспорт воситаси иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради «Xabar.uz».
Маълум қилинишича, Нукус—Тўрткўл автомобиль йўлининг 225 километри («Чилпиқ» ёдгорлиги қаршиси)да Cobalt, Nexia ва Damas ўзаро тўқнашиб кетган. ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлган.
Cobalt’даги 1 нафар йўловчи, Nexia’даги 4 нафар йўловчи ҳамда Damas ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Nexia ва Cobalt ҳайдовчилари шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда «Жигули» ва Nexia иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани, Фарғонада 6 кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ икки Cobalt иштирокида содир бўлгани, қурбонлар орасида етти ойлик чақалоқ ҳам борлиги тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Жиззахда Isuzu тўхтаб турган «КамАЗ»га урилиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди
- Бухоролик ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғига амал қилмай, мактаб ўқувчиси ўлимига сабаб бўлди
- Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Lacetti Damas’га урилди. ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Изоҳ (0)