Prada бренди 2020 йилда ишга туширилган уй ҳайвонлари учун кийим ва аксессуарлар линиясини нейлондан ишланган ёмғирпўш билан бойитди, деб хабар беради Esquire.
Қора рангли ёмғирпўшнинг ечиладиган капюшони ва орқа тарафида Prada логотипи мавжуд. Плашнинг эни 24, бўйи 42 сантиметрни ташкил этгани сабаб у кичикроқ итларга мўлжалланган.
Ҳозирда мазкур ёмғирпўшни Prada’нинг Гонконгдаги сайти орқали 520 АҚШ долларига харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Италиянинг Moncler компанияси кичкина итлар учун ҳашамдор момиқ кийимларнинг янги коллекциясини тақдим этган, 2018 йилда америкалик Амина Ахтар ўзининг Twitter’даги саҳифасида Бини лақабли итига мўлжалланган махсус кийимни намойиш этганди.
Изоҳ (0)