“Реал Мадрид” клуби “Арсенал” марказий ҳимоячиси Уилям Салибага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг АS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” 24 ёшли франциялик футболчининг Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинларидан ҳайратда қолган. Айниқса, Салибанинг чорак финал доирасидаги “Реал Мадрид”га қарши баҳсда Килиан Мбаппега қарши кўрсатган ишончли ҳаракатлари клуб раҳбариятида ижобий фикр уйғотган.
Шунингдек, Салиба “Арсенал” билан тузилган амалдаги шартномани узайтиришга шошилмаётгани айтилмоқда. Футболчи ва “тўпчилар” ўртасидаги келишув 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Бироқ “канонирлар” футболчини 2032 йилгача жамода сақлаб қолиш мақсадида янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Уилям Салиба ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 51 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритган. Transfermarkt портали унинг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)