Тошкентда Рамазон ҳайити муносабати билан автобуслар ҳаракати тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат».

Фото: «Дарё»

Акциядорлик жамиятининг 2021 йил 11 майдаги 85-сонли «Рамазон ҳайити байрамини нишонлаш кунларида автобус йўналишлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғига асосан, Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан, 2021 йил 13, 14, 15, 16 май кунлари жамоат транспортини қуйидагича ташкил этиш белгиланди.

Бунга кўра:

  • 2021 йил 13 май – дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларнинг иш бошлаш вақти соат 4:00 дан бошланади;
  • 2021 йил 14 май – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2021 йил 15 май – дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2021 йил 16 май – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Бундан аввал Христиан динининг «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Тошкентда 11 май куни бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилгани, Тошкентда якшанба кунлари қатор йўналишлардаги Mercedes’лар ўрнида Isuzu’лар қатнаши ҳамда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқилиши вақтлари эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.