• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Франция инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳужжатлар имзоланди

    Тошкентда 10 май куни бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Франция ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик масалалари бўйича вазири Франк Риестер раислигида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, унда Франция идоралари, йирик компания ва банкларининг 50 дан ортиқ вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон томонидан тегишли вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди.

    Тадбир кун тартиби билан саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, уй-жой коммунал хўжалиги, туризм, транспорт ва бошқа соҳаларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларини қамраб олинди.

    Йиғилишнинг асосий мавзуси инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистонда қурилиш,туризм, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида Франция капитали иштирокидаги 44 та корхона фаолият юритмоқда. Airbus, Total Eren, Eiffage, Thales, Vinci, Rungis, Orano, Suez, Leroy Merlin, Sanofi, Fives каби йирик француз компаниялари ҳамда Natixis, Credit Agricole вa Bpifrance банклари билан лойиҳаларни амалга оширишда эришилган натижалар таъкидланди.

    Томонларнинг қайд этишича, муқобил энергетика, геология-қидирув, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм, банк-молия соҳаларида инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида ҳам салмоқли салоҳият мавжуд. Франция компанияларини Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш дастурида иштирок этиш учун жалб қилиш имкониятлари алоҳида тартибда муҳокама қилинган.

    Учрашувда томонлар ўзаро савдода мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича қўшма амалий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда савдо айланмасини ошириш ишларини давом эттиришга келишиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида янги истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш доирасида Франциянинг тўғридан-тўғри инвестиция ва технологияларини жалб этиш борасида навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.

    Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Франция Ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик вазирлиги ўртасида 2021—2030 йилларга мўлжалланган икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик учун «йўл харитаси» имзоланди.

    Шунингдек, «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини яратиш лойиҳасини молиялаштириш бўйича молиявий баённома ҳам имзоланди. «Gazeta.uz»нинг эслатиб ўтишича, курортнинг концепцияси ва иқтисодий модели Франциянинг Orex Loisirs, Compagnie des Alpes, Geode, Egis, Epode вa Patriarche компанияларидан иборат консорсиуми томонидан ишлаб чиқилган эди. Консорсиум ишчи гуруҳи ҳудудни дастлабки ўрганиш ишларини 2018 йилда бошлаганди. Лойиҳанинг умумий қиймати 480 миллион долларни ташкил этади, шундан 280 миллион долларини тўғридан-тўғри инвестициялар.

    Лойиҳа доирасида туристик инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан осма кўприклар ва чанғи йўлларини қуриш режалаштирилган. Келгусида сайёҳлик зонаси ҳудудида эчки, туя ва асаларичиликни ривожлантириш асосида қўшимча хизмат турлари ташкил этилади.

    Бундан ташқари, Suez компанияси томонидан амалга оширилаётган Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида молиявий баённома имзоланди. Аввал хабар берилганидек, лойиҳанинг умумий бюджети 185,4 миллион еврони ташкил қилади. Маблағлар шаҳар сув таъминоти ва оқава сув тармоқларини модернизация қилиш ва уларнинг бошқарувини энг юқори халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга йўналтирилади.

    Total Eren компанияси томонидан Самарқанд вилоятида 100 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш бўйича молиявий битим имзоланди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки ва Proparco Франция тараққиёт агентлиги бўлинмаси билан биргаликда амалга ошириладиган молиялаштириш пакети умумий ҳисобда 87,4 миллион евро кредитни ўз ичига олган.

    Франция тараққиёт агентлиги билан 2021—2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. Аввал хабар берилганидек, агентлик ушбу даврда Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 миллиард евро жалб қилмоқчи.

    Аввалроқ Ўзбекистон ва Франция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021—2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

    11.05.2021, 17:41   Изоҳ (0)   15184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент мактабларидаги ўқувчиларнинг аксарияти вазир ва ҳокимларнинг фарзандими? Мутасаддилар жавоб берди

    11.05.2021, 17:12

    Ўзбекистондаги ўзга тилли синфларда ўзбек тили чет тили каби ўргатилади

    11.05.2021, 16:40

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун кўтарилди

    11.05.2021, 16:25

    Самарқандда Алишер Навоий ҳайкалини мазах қилган TikTok фойдаланувчиси 15 суткага қамалди

    11.05.2021, 15:44

    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқилиши вақтлари эълон қилинди

    11.05.2021, 15:04

    Оҳангаронда бир-бири билан тўқнашган «КамАЗ» ва Lacetti тўлиқ ёниб кетди

    11.05.2021, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси




    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.