Марказий банк 11 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,89 сўмга кўтарилиб, 10 529,73 сўмни ташкил қилди. Евро 111,11 сўмга кўтарилиб, 12 808,36 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси тўрт кунлик пастлашдан сўнг 18,36 сўмга кўтарилиб, 10 511,84 сўмни ташкил қилганди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ нақд пул ечиб олишни ва хорижий валюта сотиб олишни бошлади.
Изоҳ (0)