Республика давлат бошқарув органларида (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва ҳоказо) 2021 йил 1-авугустдан хизмат мақсадларида аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспорт воситалари хизматидан фойдаланиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 29 апрелдаги тегишли қарорида сўз боради.
Бундан ташқари, аутсорсинг шартлари асосида автотранспорт воситаларини жалб этиш ташкилотнинг ҳар 100 нафар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимига 1 та автотранспорт воситаси жалб этилиши мумкин. Бунда уларнинг йиллик литими навбатчи хизмат автотранспорт воситаси учун белгиланган йўл босиш йиллик лимитидан — 24 640 километрдан ошмаслиги лозим.
Қарорга кўра, ташкилот балансида навбатчи автомобиль бўлса, босиб ўтилган йўл йиллик лимит ҳисобидан чиқариб ташланади.
Аутсорсинг шартларига мувофиқ бу каби машиналарни жалб этиш учун маблағлар давлат бюджетидан навбатчи транспорт моделлари учун белгиланган маблағ миқдорида ажратилади (БҲМнинг 700 баравари — 171,5 миллион сўм).
Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат машиналари давлат хизматчиларига шахсан бириктирилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда давлат идоралари ходимларига хизмат машиналаридан ишдан ташқари вақтда фойдаланиш тақиқланиши мумкин
Изоҳ (0)