Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида аввал ҳам ўғрилик қилгани учун судланган шахс 7,5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлади, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 54 ёшли О.У. мурожаат қилиб, 15 апрель куни номаълум шахс хонадонининг эшигини бузиб, 7 500 000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетганини маълум қилди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Кўрилган чоралар давомида гумонланувчи — муқаддам ўғрилик учун судланган 28 ёшли Ж.М. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.
Бундан аввал Андижонда таблеткалар таъсирида авиакассадан 92 миллион сўмдан ортиқ пул ўғирлаган шахс қўлга олингани, Бухорода мактаб ўқувчиси ўғриликка қўл ургани ҳамда Олмазорда қарийб 36 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлатганини айтган аёлнинг ўзи бу ишни қилгани аниқлангани ҳақида хабар берилмоқда.
Изоҳ (0)