Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқароларни чет элга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.Т. фуқаро Н. ва Б.нинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишга ваъда бериб, эвазига 1750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан аввал Тошкент вилоятида танишлари орқали ИИВ тизимига ишга киритиб қўйиши учун 4,5 минг доллар талаб қилган шахс ушлангани, Шаҳрихонда каналнинг муҳофаза ҳудудидан қурилиш қилиш учун техник хулоса бериш эвазига 500 доллар олган масъул қўлга олингани ҳамда Бўстонлиқда 10 гектар ерни қарийб 2 миллион долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилмоқда.
Изоҳ (0)