• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроилда аҳолининг 75 фоизи эмланди, Грузияда жамоат транспорти тўхтатиб қўйилди, Греция карантиндан чиқишни бошлади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусни юқтириб олганлар сони 152 887 695 кишига етди. Ушбу кўрсаткич бўйича АҚШ (32,4 миллион), Ҳиндистон (19,9 миллион), Бразилия (14,7 миллион), Франция (5,7 миллион) ва Туркия (4,8 миллион) етакчилик қилмоқда. Шунингдек, COVID-19 оқибатидаги ўлимлар сони 3 203 199 кишини ташкил қилмоқда.

    Катмандуда COVID-19 қурбонларининг куйдирилиши

    Катмандуда COVID-19 қурбонларининг куйдирилиши
    Фото: Зума

    Исроилда вояга етган аҳолининг 75 фоизи тўлиқ эмланди

    Исроилнинг вояга етган аҳолисининг тўртдан уч қисми коронавирусга қарши тўлиқ эмланди, натижада мамлакат вакцинация бўйича дунёда етакчига айланди.

    Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 5 405 523 киши вакцинанинг биринчи, 5 094 785 киши эса иккинчи дозасини олган.

    Таъкидланишича, мамлакат аҳолисининг 55 фоизи ва вояга етган аҳолининг (16 ёшдан ошган) қарийб 75 фоизи тўлиқ вакцина олган. Биринчи дозани олганлар аҳолининг 58 фоизини, вояга етган аҳолининг эса 79 фоизини ташкил қилади.

    1 мартдан ССВ 16 ёшдан ошган ва соғайганига уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса, коронавирус билан касалланиб ўтганлар ҳам эмланиши мумкин, деб эълон қилди. Улар касалланмаганлардан фарқли равишда, вакцинанинг фақат битта дозасини олади.

    Айни вақтда вояга етмаган аҳолини эмлаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Тадқиқотлар ўтказилмоқда. 31 март куни Pfizer компанияси коронавирусга қарши вакцина 12 ёшдан ошган ўсмирлар учун 100 фоиз самарали, деб эълон қилган эди.

    Мавзуга доир: Исроил касалхоналаридаги коронавирус бўлимларининг барчаси ёпилди

    Грузияда коронавирус туфайли жамоат транспорти тўхтатилди

    Грузияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли 3 майдан 12 майгача жамоат транспорти ишламайди. Тақиқ такси, шунингдек, шаҳарлараро ташувларга тааллуқли бўлмайди. Шаҳарлараро қатнов аввалги қоидалар бўйича амалга ошади.

    Бундан ташқари, ҳукумат қарори бўйича, 4—11 май кунлари дам олиш деб эълон қилинди. Хусусий ва давлат муассасалари ходимларига масофавий режимда ишлаш тавсия этилди.

    Апрелда ССВнинг Касалликлар ва жамият саломатлиги устидан назорат миллий маркази бош директори Амиран Гамкрелидзе мамлакатда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини маълум қилган эди.

    Республикада асосан «британча» штамм айланиб юрибди. Грузияда коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат 2020 йил 26 февралда қайд этилган. Ўшандан буён 312 445 киши касалланиб, шуларнинг 4151 нафари вафот этган.

    Республикада 15 мартдан аҳолини AstraZeneca ва Pfizer вакцинаси билан эмлаш бошланди, ҳозиргача 45 мингдан ортиқ одам эмланган.

    Мавзуга доир: Грузияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, Германияда COVID-19’га чалинганлар сони 3 миллиондан ошди, Pfizer вакцинаси кескин қимматлашди. Коронахабарлар

    Грецияда ресторан ва кафелар фаолияти тикланади

    Грецияда 3 май, душанба кунидан ресторан, кафе, бар ва бошқа умумий овқатланиш муассасалари очилади. Ҳозирча улар фақат очиқ айвонларда хўрандаларни қабул қилиши мумкин.

    Шу пайтгача муассасалар егуликларни фақат уйга олиб кетиш учун сотарди ёки етказиб берарди. Айвонлар 22:45 гача ишлаши мумкин. Шу билан бирга, кафе ва ресторанлар ходимлари тест топшириши, столлар орасида муайян масофа бўлиши, санитария қоидалари ва гигиена чораларига риоя қилиниши шарт.

    Бундан ташқари, комендантлик соати энди бир соатга кечроқ (аввалги 22:00 ўрнига, энди 23:00 да) бошланиб, 5:00 гача давом этади. Қоидабузарлар учун 300 евро миқдорида жарима кўзда тутилган.

    Грецияда одатий ҳаётга қайтиш бўйича кейинги босқич 10 майда бошланади, шунда бошланғич ва ўрта мактабларни очиш режалаштирилмоқда.

    Мавзуга доир: Греция COVID-19’га қарши эмланганларда жиддий асоратлар кузатилганини маълум қилди

    03.05.2021, 16:11   Изоҳ (0)   10796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «АҚШ ва Хитой ўртасидаги ҳарбий низодан наф йўқ» — АҚШ давлат котиби

    03.05.2021, 15:34

    Ёниб кетган уйлар, дўконлар ва мактаб. Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадаги вайрон бўлган қишлоғи — суратларда

    03.05.2021, 15:22

    Бангладешда иккита кема тўқнашиб 28 киши, АҚШда қайиқ ағдарилиб, 4 киши ҳалок бўлди

    03.05.2021, 14:09

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарадан ҳарбий кучларни олиб чиқишни якунлади

    03.05.2021, 12:10

    АҚШ Афғонистондан қўшинлари чиқарилгандан сўнг «Толибон»нинг ҳокимият тепасига келишини истисно қилмади

    03.05.2021, 11:23

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарада туни билан сулҳ бузилиши ҳолатлари қайд этилмаганини маълум қилди

    03.05.2021, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Ҳиндистонга 25 фоиз, Бразилияга эса 50 фоиз бож жорий қилди

    Дунё | 6 август, 23:00

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Германия маданият арбоблари Мерцдан Исроилга қурол етказиб бермасликни сўради

    Дунё | 6 август, 22:45

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25

    Андижонлик фуқаро 10 йиллик алиментни олдиндан тўлади

    Ўзбекистон | 6 август, 21:15

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 6 август, 21:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.