• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Синфдош қизларнинг бари Шукрона бўлмаса эди ҳали». Тақдирига Сардоба сув тошқини таъсир кўрсатган чақалоқлар

    Сардоба сув омбори фалокати юз берган кунда тонг саҳарлаб, шовқин-сурон ичида «бўл-да, бўл!» қилиб, ким тиркамада, ким аравада, ким пиёда, ким машинада номаълум манзил томон йўл олганида, эвакуация қилинганлар орасида қанча ҳомиладор аёл бўлган? Туғруқ жараёнлари қандай кечган? Туғилган болаларда фарқли жиҳатлар борми? Ҳеч ким жавоб беролмайди бу саволларга. Ҳатто кимгадир мантиқсиз туюлар бу гаплар. Ким киму, ўшанда келини, қизи, ҳомиладор бўлганларга эмас...

    Тўсатдан келган сув тошқини айрим ҳолларда ҳали туғилмаган болалар келажагига ҳам таъсир қилди. Бирининг соғлиғига, бошқасининг яшаш ҳудудига. Энг қизиғи, техноген офат гўдаклар исмини ҳам белгилаб берди...

    Шукрона Жасурбек қизи Ўсарова

    2020 йил 12 декабрда туғилган

    «Алла-ё, алла... Болагинам боласи-ё, алла!..». Ичкаридан бешик тақ-туқи билан уйқашган хиргойига ўхшаш оҳанг эшитилади. Қия очиқ эшик ортида тўхтаб қоламиз. Бола ухлайвермайди, шекилли, аёл кимнидир, афтидан, келинини чақиради. Шунда овоз берамиз...

    Хайринисо опанинг ўн нафар набираси бор. Шукрона — ўнинчи набираси. Қизалоқ нимжонроқ бўлгани учун унга кўпроқ ўзи қарайди. Доктордан докторга олиб юриб, айтган дори-дармонларнинг барини қилганиданми, тўрт ой деганда гўдак тетиклашганига шукрлар қилади. Опа боланинг нимжонлигини онасининг ҳомиладорлик даврида қийналгани асорати деб билади.

    — Қочиш пайтида қўрққан бўлиши мумкин. Боғчаларда турдик, ижара уйда юрдик, кейин қариндошларникида ҳам яшадик. Келиним коронавируснинг енгил тури билан ҳам оғриди. Ўзимиз ҳам. Шунинг асоратими, онаси қийналгани учун боласи ҳам қийналиб туғилди. Болада «черепной давления» бор дейишди, юрагига ҳам дорилар ёзиб беришди. Ҳар 10 кунда қаратиб, дори-дармонларини бериб турибмиз. Худога шукур, анча яхши. Шу вақтгача бешикка ҳам солмаган эдик. Врачлар энди бешикка ётқизаверсангиз бўлади дейишди, — дейди суҳбатдошимиз.

    Шукрона Ўсарова.

    Шукрона Ўсарова.
    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Темиров

    Опанинг айтишича, газ, «свет»и бор уйда бола катта қилиш осонроқ. Шукронанинг шумтака акаси учун бу жуда муҳим деб ҳисоблайди аёл. Хайринисо опа тошқиндан сўнг берилган бу уйга кўчиб кирган кунини катта шодиёна деб билади, бу ҳақда гапираётганда юзида табассум пайдо бўлади.

    — Талафотлардан чиқиб, мана шу янги уйларга кўчиб кирдик, Худога шукур. Президентга, давлатимизга раҳмат, шундай уйларни қуриб берди. Шундай оғир кунларда бизларни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат, — деб Хайринисо опа яна қўшиб қўяди. — Шу уйга киришимиз билан бу неварам туғилди, шунинг учун исмини Шукрона қўйганмиз. Оғир кунларимиз ортда қолганига шукр»

    Шукрона Ойбек қизи Абдусаломова

    2020 йил 15 ноябрда туғилган

    «Шарқ – нозик масала» дейдилар Ғарбда. Зеро Шарқнинг, хусусан, биз яшаётган ҳудудида халқ бошидан кечирган ҳар воқеа қўшиқлар, мақоллар, тасвирларда у ёки бу тарзда намоён бўлади. Исмлар ҳам бундан мустасно эмас. Хайринисо опа яшайдиган Сардоба туманининг биргина «Дўстлик» маҳалласида тошқиндан сўнг туғилган камида уч нафар Шукронани учратдик.

    Сардоба сув омбори офати фақат Сардоба эмас, балки Мирзаобод ва Оқолтин туманларига ҳам жиддий зарар етказган. Мирзаободдаги хонадонлардан бирининг бекаси Рихсихон опа оиладаги кенжа қизалоқ энг катта овунчоғи эканлигини гапирар экан, у ҳам аввалги суҳбатдошимизнинг фикрларини такрорлайди, тасдиқлади.

    Шукрона Абдусаломова бувиси Рихсихон Ўсарова билан.

    Шукрона Абдусаломова бувиси Рихсихон Ўсарова билан.
    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Темиров

    — Тошқинлардан қутулдик деб, отаси Шукрона дея исм қўйди. Сув келганда ўзимниям ўйламай, фақат шулар учун ташвишландим. Ўша кунларни эсласак, ҳали ҳам юрагимиз оғрийди. Худога шукур, жонимиз омон қолди, — дейди онахон қисқагина қилиб.

    Рихсихон опанинг овсини Ҳайитгул Ўсарова гапга чечанроқ. Унинг оиласида ўз неваралари қаторида Шукронахонни ҳам яхши кўриб, эркалашларини айтади.

    — Бу тошқиндан кейин туғилган неварамиз, қайнукамнинг невараси, беш ойлик. Шу кунларнинг шукронаси деб Шукрона деб исм қўйдик. Яхши кунларга етганимизда туғилди. Шукрона десак ўша кунлар барибир эсимизга келаверади. Илоҳим, биз кўрган кунларни булар кўрмасин!

    Шукрона Абдусаломова бувисининг овсини Ҳайитгул Ўсарова билан.

    Шукрона Абдусаломова бувисининг овсини Ҳайитгул Ўсарова билан.
    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Темиров

    Яқинда Ҳайитгул опанинг қудаси — катта келинининг укаси ҳам қизлик бўлган. Ҳали беш-олти кунлик чақалоқ экан, унга ҳам Шукрона деб исм қўйишибди. Айтишларича, бу ерларда Шукроналар жуда кўпайиб кетган. «Тошқиндан кейин туғилганларнинг ҳаммаси — Шукрона. Ҳали бизда ўғил бола туғилмагани учун, билмадим, уларга қандай исм қўйишяпти экан. Битта синфдаги қизларнинг бари Шукроналар бўлмаса эди ҳали», — дея бир қувонади опа.

    Халосбой Дилмурод ўғли Убайдуллаев

    2020 йил 29 майда туғилган

    Бахтиёр бувижонларнинг яна бири — Жамила Ҳусанбоева ўша ваҳимали кунда ой-куни яқин келинини Жиззахга олиб кетаётиб, қандай хавотир олганини эслайди.

    — Эрталаб турсак, сув тошқини хабари келди. Нима қилишни билмай қолдик. Ҳеч нарсага қарамай қочдик. Ҳамма нима ғамда-ю, мен келиним қўрққанидан йўлда туғиб қўйса нима қиламан дердим. Бу тошқин сарсонгарчилиги бирпасда ўтиб кетса керак, ҳали тезда уйга қайтамиз, деб ўйлабмиз. Бунчалик бўлиши хаёлимизга ҳам келмаганди. Тошқиндан қочиб, уёқ-буёқларда юрдик. Жиззахнинг Пахтакор туманига бориб, ижарага уй топиб, яшадик.

    Аёл уйидан узоқдаги ўй-хаёллар таъсириданми, сув балосидан қутулганлари учун қиз туғилса, Шукрона деб исм қўямиз, деб ният қилган экан. Тошқиндан 28 кун ўтиб келини ўғил туғган. Жамила опанинг қайнотаси оила балодан халос бўлгани учун чақалоққа Халос деб исм қўйган. Қизиғи, Жамила опанинг ўз отасининг исми ҳам Халос экан.

    Халосбой Убайдуллаев.

    Халосбой Убайдуллаев.
    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Темиров

    «Шунинг учун янгам бошида бироз иккиландилар ҳам», дейди қайнукаси. «Неварамни кўриб, хурсандлигимиздан, бошимиздан кечирганларимиз ҳам эсимиздан чиқди. Энди буни ўзим нима деб чақиришни ҳам билмайман, бобожон деб эркалайман», — дейди опа.

    Бу оиланинг уйи цементдан қурилгани учун тошқин вақти буткул вайрон бўлмаган. Шунинг учун улар таъмирлаб берилган уйларига сентябрь ойида қайтган.

    Шукрона Тоҳирбек қизи Темирова

    2020 йил 20 июнда туғилган

    Инсультдан сўнг икки йилдан бери тўшакка михланиб қолган Мақсуда Тувалова неварасига Шукрона деб исм қўяётганида нималарни хаёлидан кечирган? Бир йил аввал тошқин вақти болаларига уни ташлаб, ўзлари қочишларини сўраган лаҳзаларнимикин? «Совхоздан бекатгагача етаклаб чиқишди. 5 майда келиним шифохонага тушди. Шундан сўнг қизи туғилгунча ётди-да. Уйга келади икки-уч кунга. Яна мазаси бўлмай қайтиб кетаверади. Булар стрессга тушиб қолди-да», — дейди онахон.

    Шукрона Темирова онаси Сарвиноз Тувалова билан.

    Шукрона Темирова онаси Сарвиноз Тувалова билан.
    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Темиров

    Янги қурилган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидан берилган уй, кўрсатилган ёрдам учун аёл президентдан, давлатдан, ҳомийлардан миннатдор.

    — Шукр, президентимиз телевизор, холодилник берди — буларимиз ҳам йўқ эди. Шу менга эрмак, бир жойга ётиб қолган одамга қийин. Берган 40 миллиони даволанишга кетди. Давлат икки ойгача озиқ-овқат бериб турди, яхши инсонлар ёрдам қилишди, — дейди Мақсуда опа.

    Айтишича, у ётган каравот қўшнидан вақтинчага деб олинган экан. Ўзининг каравоти-ю кўрпачалари, бошқа анжомлари оқиб кетган. Ана шундай шароитда улғаяётган Шукрона Темировага онасининг сути етмайди. Гоҳида «каша» (бўтқа) олишга қийналишларини яширишмади.

    Ишониш қийин, лекин бу факт:

    Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармасидан «Дарё»га маълум қилишларича, Сардоба фалокатидан олдинги бир йилда — 2019 йил 1 майидан 2020 йил 1 майигача бўлган даврда Сардоба туманида 12 нафар, Оқолтин туманида 14 нафар ва Мирзаобод туманида 8 нафар — жами 34 қизалоққа Шукрона деб исм қўйилган. Тошқиндан кейинги бир йилда Сардобада 17 нафар, Оқолтинда 33 нафар ва Мирзаободда 15 нафар — жами 65 нафар қизга Шукрона деб исм қўйилган. «Ўғил болаларга асосан Муҳаммадали, Муҳаммадзиё, Абдуллоҳ исмлари қўйилган, Шукрулло ва Шукр исмлари учрамади», — дейилади ДХА Сирдарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси ахборотида.

    Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари Сардоба тошқинидан энг кўп жабр кўрган ҳудудлардир.

    Айтишларича, тошқин куни руҳан азият чеккан айрим аёлларнинг чақалоқлари туғилганидан кейин кўп ўтмай вафот этгани, ҳомила тушиш ҳолатлари бўлгани ҳақида ҳам гап-сўзлар бор.

    Муаллифлар: Мустаҳкам Тангриёрова, Мусулмонбек ИброҳимовСуҳбатларни матнга кўчирди: Миролим ИсажоновМуҳаррирлар: Чарос Низомиддинова, Асрор Абдуназаров

    Сардоба тошқини ҳақида:

    • «Сардобаданлигимизни айтсак, таксичилар пул олмасди». Тошқиндан омон қолган Қуръон ва Зироат Мирзиёеванинг рўмоли ҳақида Ўсаровлар ҳикояси
    • «Бир кунда беш марта ўлиб-тирилдим». Сардоба тошқинида қабристондаги ўғилларини қутқараман деб сувда оқиб кетган Муҳаммадали ҳикояси
    • Қутқарилмаган ногиронлар, туғилган кунида ерга қўйилган аёл, қўш тобутда кетган қўша қариганлар. Сардоба тошқини қурбонлари хотирасига
    • «Душманимга ҳам раво кўрмайман!..» Сардоба фалокати сабаб дарбадарликни бошдан кечирган ва 1 майни эслашни хоҳламайдиган Ойсафар ҳикояси
    • «Тирик қолсам бораман, бўлмаса рози бўл». Сардоба тошқинига биринчилардан бўлиб юзма-юз келган Давлат ҳикояси

    02.05.2021, 20:28   Изоҳ (0)   88005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмдаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди

    02.05.2021, 20:15

    Ўзбекистон аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда?

    02.05.2021, 19:17

    Биринчи ўзбек космонавти таъсисчилигидаги компанияга алоқадор жиноят иши Тергов департаментининг алоҳида назоратига олинди

    02.05.2021, 18:12

    Ўзбекистонда апрель ойи учун «палов индекси» эълон қилинди

    02.05.2021, 17:33

    Ўзбекистон коронавируснинг тарқалишини бартараф этиш учун Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

    02.05.2021, 16:32

    Қашқадарёда ПЗР-тести натижаларини сохталаштирган хусусий клиника раҳбари қўлга олинди

    02.05.2021, 15:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америкалик олимлар фикрни овозлантириш учун мия имплантини яратди

    Дунё | 16 август, 14:14

    Жиззахда мактабга ишга қабул қилиш учун пора сўраган масъул қўлга тушди

    Ўзбекистон | 16 август, 13:58

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.