Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 34-турида «Милан» 1 май, шанба куни «Беневенто» билан баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Фото: Twitter / «Дарё»

Мезбонлар Хоқон Чалхонўғлу ва Тео Эрнандеснинг голлари эвазига ўзи учун муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан кейин миланликларнинг очколари сони 69 тага етди жамоа ва 2-ўринга кўтарилди. Ҳисобида 31 очко бўлган «Беневенто» эса 18-ўринда бормоқда.

А Серия

34-тур баҳси

1 май, шанба

«Милан» — «Беневенто» 2:0

Голлар: 1:0 — 6 Чалхонўғлу, 2:0 — 60 Тео.

«Милан»: Доннарумма, Диогу Далот, Томори, Романьоли, Тео (Калабрия, 76), Салемакерс (Кастильехо, 75), Кессиэ, Чалхонўғлу (Браҳим Диас, 86), Беннасер (Тонали, 46), Ибраҳимович, Рафаэл Леау (Ребич, 76).

«Беневенто»: Монтипо, Барба, Калдирола, Глик, Депаоли, Дабо (Телё, 86), Виола, Импрота (Капрари, 76), Ионисе, Яго Фалке (Инсинье, 54), Лападула (Гайч, 76).

Огоҳлантиришлар: Беннасер (38), Кастильехо (90).

Изоҳ
Асосий янгиликлар