Футбол бўйича Германия Кубогининг ярим финалидан ўрин олган ўйинда «Боруссия Д» 1 май, шанба куни «Ҳолштайн Кил»ни қабул қилди.
Баҳс дортмундликларнинг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жованни Рейна дублга эришган бўлса, Марко Ройс, Торган Азар ва Жуд Беллингҳем ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Боруссия Д» Германия Кубоги финалига йўл олди. Жамоа ҳал қилувчи баҳсда «Лейпциг»га қарши майдонга тушади. Учрашув 13 май санасига белгиланган.
Германия Кубоги
1/2 финал баҳси
1 май, шанба
«Боруссия Д» — «Ҳолштайн Кил» 5:0
Голлар: 1:0 – 16 Рейна, 2:0 – 22 Рейна, 3:0 – 26 Ройс, 4:0 – 32 Азар, 5:0 – 41 Беллингҳем.«Боруссия Д»: Ҳиц, Ҳуммелс, Аканжи, Пишчек (Морей, 62; Менье, 74), Беллингҳем, Жан (Дилэйни, 62), Азар, Рейна (Брандт, 46), Ройс (Рейнер, 62), Санчо, Геррейру.
«Ҳолштайн Кил»: Дене, Дем (Нойманн, 46), Вал, Коменда, Мефферт, Лоренс, Бартелс (Меес, 68), Ҳауптманн, Ли Чже Сон (Гирт, 76), Зерра (Арслан, 30), Резе (Порат, 46).
Огоҳлантиришлар: Лоренс (86).
Изоҳ (0)