Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 34-турида «Челси» 1 май, шанба куни ўз майдонида «Фулҳэм»ни қабул қилди.
Кай Ҳаверцнинг ҳар иккала бўлим аввалидаги голлари лондонликларга ғалаба келтирди. Германиялик футболчи 10 ва 49-дақиқаларда икки бор «Фулҳэм» посбонини ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қилди. Шу тариқа «Челси» ўз майдонида ишончли ғалабага эришиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишдаги имкониятини ошириб олди.
Ушбу ғалабадан кейин Томас Тухель шогирдлари 61 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Фулҳэм» (27) эса 18-поғонани банд қилган.
АПЛ
34-тур баҳслари
1 май, шанба
«Челси» — «Фулҳэм» 2:0
Голлар: 1:0 – 10 Ҳаверц, 2:0 – 49 Ҳаверц.«Челси»: Менди, Чилуэлл (Алонсо, 81), Зума, Кристенсен, Жеймс, Ҳаверц, Гилмор, Зиёш (Канте, 66), Маунт (Абраҳам, 76), Тиаго Сильва, Вернер.
«Фулҳэм»: Ареоля, Андерсен, Робинсон, Адарабиоё, Айна, Лемина (Карвалё, 78), Декордова-Рид, Лукман, Замбо-Ангисса, Кавалейру (Онома, 78), Мажа (Митрович, 81).
Огоҳлантиришлар: Зума (41), Айна (90).
Изоҳ (0)