Футбол бўйича Испания Ла Лигаси 33-турида Мадриднинг «Атлетико» клуби 1 май шанба куни «Элче» билан баҳс юритди.
Учрашув тақдирини ҳал қилиб берган ягона гол 23-дақиқада Маркос Льоренте томонидан киритилди. Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо Фидел 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.
Ушбу ғалабадан кейин Мадрид клубининг очколари сони 76 тага етди ва мусобақадаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. «Элче» (30) эса 18-поғонани банд этган.
Ла Лига
34-тур баҳси
1 май, шанба
«Элче» — «Атлетико» 0:1
Гол: 0:1 – 23 Льоренте.«Элче»: Гассанига, Паласиос (Барраган, 46), Хосема (Родригес, 80), Диего Гонсалес, Калво, Гути, Марконе (Ҳосан, 80), Моренте (Пятти, 46), Фидел, Миля (Нино, 71), Бое.
«Атлетико»: Облак, Триппьер, Хименес (Фелипе, 82), Савич, Эрмосо, Льоренте, Лемар (Жоау Феликс, 57), Кондогбиа, Карраско, Корреа (Коке, 65), Суарес (Сауль, 82).
Огоҳлантиришлар: Лемар (36), Карраско (41), Миля (69), Бое (75), Барраган (76).
Изоҳ (0)