• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда хотинини кетмон билан калтаклаган эркакка жиноий иш қўзғатилди

    Наманганда хотинини мунтазам равишда қийнаб, уни уриб келган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистонда зўравонликка қарши «Сукут сақлама» лойиҳасида қайд этилишича, эр тўйининг илк кунидан бошлаб хотинини тизимли равишда уриб келган, кейин арқонда боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтаклаган.

    Фото: Telegram / «Сукут сақлама»

    Фото: Telegram / «Сукут сақлама»

    Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, келиннинг онаси М.К. Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда куёви, Тўрақўрғон туманида яшовчи А.Х. қизи У.Х.ни 2021 йил 12 апрель куни рашк сабабли уриб, тан жароҳати етказганини маълум қилиб, куёвига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

    Вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, ҳолат юзасидан 14 апрель куни терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланиб, У.Х. тан жароҳати олгани юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

    Суд тиббий экспертизасининг 23 апрелдаги хулосасида келининг тан жароҳатлари кўкрак қафаси орқа юзаси чап ва ўнг томонларида тўқима дефекти билан бўлган яралар борлиги, кўкрак қафаси олд ва орқа юзаларида, елка камарида, ҳар иккала елкаларида, билакларида, қўл кафтларида, сонларида териости гематомалар борлиги, ҳар иккала кўз қовоқларида, юзида, кўкрак қафаси олд юзасида, бош тепа соҳасида қонталашлар аниқланган.

    У.Х. баданидаги тан жароҳатларининг айримлари 10-15 сутка аввал, айримлари 2-3 сутка олдин қаттиқ ўтмас буюм таъсиридан, шунингдек, арқон таъсиридан ҳам келиб чиққани инкор этилмаган.

    Аниқланган жароҳатлар соғлиқни қисқа вақт — 6 кундан кўп 21 кундан кам бўлган муддатга бузилишига олиб келадиган хусусиятга эга бўлгани учун оғирлик даражасига кўра, соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатилган.

    Терговга қадар текширув давомида А.Х. шаръий турмуш ўртоғи У.Х.ни рашк қилиши, унга ишонмаслиги, муттасил уни қийнаб, ўзининг яшаш хонадонида уриб, дўппослаб келиши аниқланган.

    «Сукут сақлама»нинг ёзишича, келиннинг қайнсинглиси укасига хотининг эркаклар билан гаплашади, деб туҳмат қилган. Арқонда боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтакланган келин ўлиб қолмаслик учун туҳматни ўз бўйнига олишга мажбур бўлган.

    24 апрель куни ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро А.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 27 апрель куни эса А.Х. Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми ва 110-моддаси 1-қисми (қийнаш) билан гумон қилиниб, ушланган.

    Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева аёлларга нисбатан зўравонлик мавзусидаги янгиликлар кейинги кунларда умидсизлик занжирига боғланиб кетаётганини айтганди. Унинг фикрича,  жамият разолат ва сукут учун, «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун жуда оғир бадал тўлаяпти.

    «Қонунлар бор. Ҳамма қонун олдида бирдек жавоб бериши керак. Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни ҳаққоний тергов қилиш масаласи бирламчи вазифалар қаторида бўлиши шарт. Жиноятчилар жазо муқаррар эканини билсин!», — деган эди у.

    Мавзуга доир: 

    • Хоразмда 19 ёшли келин ўзини осиб ўлдирди
    • Навоийда рашк сабаб бир эркак ва аёл пичоқланди
    • Жиззахда эр Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини бўйнидан пичоқлаб ўлдирди

    28.04.2021, 21:10   Изоҳ (0)   50235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда махсус музлаткичлар йўқлиги сабаб вилоят ҳозирча «Спутник V» вакцинасисиз қолади

    28.04.2021, 20:58

    «Давлат солиқ қўмитаси Бирлашган касаба уюшмаси ҳаққоний бўлса, аввал қўмита раисини судга бериши лозим» — Расул Кушербаев

    28.04.2021, 20:46

    Тошкент метросининг «Пахтакор» бекатидан Сергели томон ҳаракатланадиган махсус автобуслар йўлга қўйилди

    28.04.2021, 20:23

    Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси нарх-наво ўсишини жиловлаш мақсадида биржада пахта ёғини сотиб олишни чеклади

    28.04.2021, 20:10

    Қашқадарё ҳокимининг коронавирусга чалингани маълум қилинди

    28.04.2021, 19:40

    Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкциядан сўнг қандай кўринишга келиши ҳақида маълумот берилди (фото)

    28.04.2021, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.