Тошкент метрополитенининг «Чилонзор» йўналишида 28 апрель куни юз берган техник носозликдан сўнг «Пахтакор» бекатидан Сергели томон махсус автобуслар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Тошкент транспорт бошқармаси хабар қилди.
«Чилонзор метро линиясидаги ‘Novza’ бекатидан Сергели томон метро поездлари ҳаракати қисман тўхтатилгани сабабли ‘Пахтакор’ бекатининг вестибюлидан Сергели томон ҳаракатланадиган махсус автобус йўналишлари ташкил этилди», – дейилади бошқарма хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Тошкент метрополитенининг «Novza» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолди. Ижтимоий тармоқларда метро йўловчилари туннел бўйлаб пиёда кетаётгани акс этган видео ва фотолар тарқалди. Шундан сўнг ушбу линиядаги поездлар тескари йўналиш бўйлаб ҳаракатлана бошлади. Пойтахт метрополитени алоҳида участкаларда битта йўлдан фойдаланган ҳолда фаолиятини давом эттирилаётгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)