• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунё етакчилари иқлим бўйича виртуал саммитда нутқ сўзлади

    АҚШда ташкил этилган иқлим бўйича виртуал саммитда бир қатор давлатлар раҳбарлари нутқ сўзлади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Саммитни АҚШ президенти Жо Байден очиб берди. У мамлакатнинг атмосферага зарарли чиқиндиларнинг чиқарилишини тўхтатиш бўйича 2050 йилгача мўлжалланган режаларини баён қилди ва барча мамлакатларни иқлим ўзгаришига қарши курашишга чақирди.

    Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатининг 2038 йилгача кўмирдан электр манбайи сифатида фойдаланишини бекор қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

    «2038 йилгача биз кўмирдан электр манбайи сифатида фойдаланишдан воз кечиб, қайта ишланадиган манбалардан фойдаланишни бошламоқчимиз. Ўтган йили биз 46 фоиз энергияни қайта ишланадиган манабалардан олдик», — деди у.

    Меркелнинг қайд этишича, 1990 йилга таққослаганда, Германия чиқиндилар миқдорини 40 фоизга қисқартирган.

    Франция президенти Эммануэль Макрон иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича мажбуриятларни бажаришда тезлик билан олдинга ҳаракат қилишга чақирди.

    «Биз 2030 йилгача иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ўз зиммамизга олган мажбуриятларни бажариш учун тезроқ олдинга ҳаракат қилишимиз керак», — деди у.

    Макрон технологиялар муаммосини, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланиш учун янги батареялар яратишни муҳокама қилиш таклифини берди. «Шунингдек, биз молиявий тизимни тўлиқ ўзгартиришимиз керак. Халқаро даражадаги тартибга солиш тизимини йўлга қўйиш муҳим. Агар бизда углерод учун муайян тўлов бўлмаса, унда экологик ривожланиш ҳам бўлмайди», — деди Франция етакчиси.

    Канада бош вазири Жастин Трюдо унинг мамлакати 2030 йилга келиб карбонат ангидрид чиқиндиларини 2005 йилдагидан 30 фоизга эмас, балки 40—45 фоизга камайтирмоқчи эканини айтди. У Канаданинг 2050 йилга келиб атмосферага зарарли чиқиндилар чиқарилишини тўлиқ тўхтатиш бўйича мақсадларига эришиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилишга ваъда берди.

    «Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашаётгани мени руҳлантирмоқда. Бу ҳамкорлик дунёнинг барча бурчакларидаги одамлар дуч келаётган қийинчиликларни енгишнинг ягона йўли», — деди у.

    Япония бош вазири Ёсихидэ Суга Париж келишувининг мақсадларига эришишда ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш учун ташкил этилган Яшил иқлим фондига 3 миллиард доллар ажратишни ваъда қилди.

    Шунингдек, Суганинг маълум қилишича, Япония ҳукумати 2030 йилгача ҳавога чиқарилаётган иссиқхона газларини 2013 йилга таққослаганда 46 фоизгача қисқартиришни режалаштирмоқда.

    Ўз навбатида, Россия президенти Владимир Путин зарарли чиқиндиларнинг барча турларини мониторинг қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

    Шунингдек, Путин ҳукуматнинг Россияда тоза технологияларга инвестиция киритмоқчи бўлган хорижий компанияларга имтиёзлар беришга тайёр эканини таъкидлади.

    Путин Россиянинг ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларини бажаришга масъулият билан ёндашаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, энг аввало, бу БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий конвенцияси, Киото протоколи ва Париж келишувини амалга ошириш билан боғлиқ ҳисобланади. Президентнинг қўшимча қилишича, Россия мамлакатда углерод чиқиндилари устидан назоратни таъминловчи ва унинг камайишини рағбатлантирувчи замонавий қонунчиликни шакллантириш устида фаол иш олиб бормоқда.

    Путиннинг сўзларига кўра, 1990 йилдан буён мамлакатда иссиқхона газларининг ҳажми икки баробарга қисқариб, карбонат ангидрид ҳажми 3,1 миллиард тоннадан 1,6 миллиард тоннага камайди.

    «Россия Федерацияси иқлим ўзгариши ва бошқа барча долзарб глобал муаммоларга самарали ечим излашни давом эттириш учун халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини яна бир бор таъкидламоқчиман», — деди у.

    Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди «иқлим ўзгаришига қарши курашнинг ўн йиллиги»ни эълон қилишни таклиф қилди ва мамлакатларни ушбу йўналишда аниқ чоралар кўришга чақирди.

    Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон табиатни муҳофаза қилишда жавобгар давлат сифатида ўз ролини бажармоқда.

    «Бизнинг улкан мақсадимиз 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни 450 гигаваттга етказиш ҳисобланади. Бугун глобал иқлим шароитларини муҳокама қилаётган бир пайтда, Ҳиндистонда жон бошига тўғри келадиган углерод миқдори дунё миқёсидаги кўрсаткичдан 60 фоизга пастроқ эканини инобатга олишингизни истар эдим. Бунинг сабаби шундаки, бизнинг турмуш тарзимиз ҳозиргача барқарор анъанавий амалиётлардан келиб чиқади», — деди Ҳиндистон бош вазири.

    Шунингдек, Моди Ҳиндистон ва АҚШ ўртасида иқлим ва тоза энергия бўйича ҳамкорлик дастурининг бошланганини маълум қилди. Ҳамкорликнинг мақсади инвестицияларни жалб қилиш, тоза технологияларни намойиш этиш ва экологик ҳамкорлик учун имкониятлар яратишдан иборат.

    Маълумот учун, саммитда, тахминан, 40 та давлат етакчилари иштирок этмоқда.

    Унинг асосий мақсади сайёрадаги ҳароратнинг Цельсий бўйича 1,5 даражага кўтарилишини тўхтатишга қаратилган ҳаракатларни кучайтириш бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Олимлар: Глобал исиш Ерни 35 миллион йил ортга қайтаради
    • Франция ҳукумати қисқа авиапарвозларни бекор қилишга қарор қилди. Мамлакат шу тариқа иқлим ўзгариши билан курашмоқчи
    • Дунёнинг энг бой одамлари иқлим инқирозига сабаб бўлди — ОАВ

    23.04.2021, 23:11   Изоҳ (0)   12349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистон кетма-кет иккинчи кун COVID-19 билан касалланиш бўйича дунё рекордини янгилади

    23.04.2021, 22:26

    АҚШ Индонезиянинг ғойиб бўлган сувости кемасини қидириш учун авиация юборади

    23.04.2021, 21:58

    Медведев Россия ва АҚШ муносабатлари Совуқ уруш даврига қайтганини айтди

    23.04.2021, 20:33

    Москвада Путин ва Лукашенко 4 соатлик музокара ўтказди. Улар иқтисодий масалаларни муҳокама қилгани айтилмоқда

    23.04.2021, 19:34

    АҚШнинг Россиядаги элчиси Вашингтонга қайтиб кетди

    23.04.2021, 18:33

    Ўрта Ер денгизида 130 га яқин ноқонуний муҳожир бедарак йўқолди

    23.04.2021, 15:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.