Чехия 18 нафар россиялик дипломатни ортга қайтариб юборади. Бу ҳақда Чехия ташқи ишлар вазири Ян Гамачек 17 апрелда эълон қилган, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Чехия ташқи ишлар вазири Ян Гамачек

Фото: «Hamasek.sz»

«Чехия ташқи ишлар вазири сифатида Прагадаги Россия элчихонасида ишлаётган барча ходимларни ўз юртига қайтариб юборишга қарор қилдим. Сабаби уларнинг ҳаммаси Россия махсус кучларининг офицерлари эканлиги Чехия разведкаси томонидан аниқланган. 48 соат ичида элчихонанинг 18 нафар ходими мамлакат ҳудудидан чиқиб кетиши лозим», – деган у.

Мамлакатда Москванинг 2014 йилда қурол-яроғ омборини портлатишга алоқадор бўлгани ҳам тахмин қилинган. Бу ҳақда Чехия бош вазири Андрей Бабиш маълум қилган.

Гамачек 19 апрелда Россияга келиши ва «Спутник V» вакцинасини олиш бўйича музокаралар олиб бориши керак эди, бироқ мазкур ташриф бекор бўлган.

Аввалроқ Россия Украина консулини мамлакатда махфий ахборотни сотиб олишга урингани учун ортга қайтариш қарор қилганди. Украина ушбу ҳаракатга жавобан Киевдаги Россия элчихонаси катта дипломатини ватанига қайтарган.

АҚШ Россияга нисбатан қўллаган янги санкциялардан кейин Москва 10 нафар америкалик, 5 нафар польшалик дипломатни Вашингтон ва Варшавага қайтарган. Шунингдек, Россия ТИВ 8 нафар амалдор ва аввал ҳукумат тизимида ишлаган шахсларга нисбатан тақиқлар қўйилганини эълон қилганди.