Ҳафта давомида дунёнинг турли бурчакларида олинган суратларни тақдим этамиз.

Фарғона шаҳридаги «Аҳмаджон қори» жоме масжидида таровиҳ намози.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Бразилиянинг Петрополис шаҳрида супер қаҳрамон костюмидаги полициячи болалар билан саломлашмоқда.

Фото: «ТАСС»

Сочидаги дарё соҳилида қурбақа овлаган чағалай.

Фото: «ТАСС»

Тошкентдаги Республика Қон қуйиш марказида кўнгилли равишда қон топшираётган Қибрай тумани ИИБ профилактика инспекторлари

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

АҚШнинг Шавертаун шаҳрида жойлашган фермадаги сигирлар.

Фото: «ТАСС»

Тошкентдаги паркларнинг бирида тиббий ниқобини тирсагига тақиб олган бола. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони ошиб бораётгани сабабли 18 апрелдан бошлаб карантин қоидалари кучайтирилди. Қоидабузарлар қатъий жавобгарликка тортилиши маълум қилинди.

Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

Апрель ойининг бошида ўлдирилган АҚШ Капитолий полицияси ходими Уильям Эванснинг ўғли Логан Эванс 2021 йил 13 апрелда Капитолийда ўтказилган хайрлашув маросимида отасининг тобути ёнидан ўтмоқда.

Фото: Reuters

Франциянинг Реюнён ороли жануби-шарқида Piton de la Furneyz вулқонидан лава отилиб чиқмоқда.

Фото: «ТАСС»

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги агроэкотурзонада қизалоқ қўлидан кўкатни олмоқчи бўлаётган туяқуш.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Миллиятчи ҳаракат партияси (МНР) етакчиси Давлат Бохчали президент саройининг ўзбек гўшаси (ўтови)да ифторлик қилмоқда.

Фото: «Heberturk.com»

Изабелла Дисли ва унинг ити Коко Англиянинг Виндзор шаҳридаги дўконнинг ойнаванд деворига ёпиштирилган шаҳзода Филипп портрети ёнида ўтирибди.

Фото: АП

Буюк Британиянинг Нотумберленд қирғоғида реактив сув мотоциклида эркин услубда машқ қилаётган Ант Бургесс исмли спортчи.

Фото: ПА

Камбоджанинг Пноменпен шаҳрида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабаб жорий қилинган 14 кунлик локдаун пайтида озиқ-овқат маҳсулотларини сотаётган аёл.

Фото: Reuters

Германия канцлери Ангела Меркель Бундестагдаги парламент мажлисида коронавирус пандемиясига қарши курашиш тўғрисидаги янги қонун эълон қилинаётган вақтда сув ичиб олмоқда.

Фото: АП

Хитойнинг Гонконгдаги Полиция коллежида Миллий хавфсизлик таълими кунини нишонлаш вақтида болалар поезд вагони ичида ўйнамоқда.

Фото: Reuters

Бангкокдаги коммунал хизматчи тўр ёрдамида шаҳардаги канални чиқиндилардан тозаламоқда.

Фото: AFP

Бангладешнинг Дакка шаҳрида мусулмонлар Рамазон ойининг илк жума намозини ўқимоқда.

Фото: Reuters

Талабалар Пхеняндаги майдонда Шимолий Кореянинг асосчиси ва абадий президенти Ким Ир Сеннинг туғилган кунини нишонламоқда.

Фото: AFP

Непалнинг Бахтапур шаҳри кўчаларида совун пуфакчаларини учираётган бола.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Миннесота штати собиқ полициячиси Дерек Човин қора танли Жорж Флойдни ўлдириши юзасидан суд жараёнлари бўлаётган бир вақтда яна бир полициячи Миннеаполис чеккасида қора танли Даунт Райтни отиб ўлдирганидан кейин полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг Саутгемптон соҳилларида жуфтига балиқ овлаб келган эркак кўктарғоқ (ўнгда).

Фото: Solent News

Бухоро шаҳридаги «Дилкушо» жоме масжидида 16 апрель куни ўқилган Рамазоннинг илк жума намозида азон айтаётган муаззин.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Виндзор қасрида Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи марҳум шаҳзода Филиппнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Суратда отасининг тобути ортилган машина орқасида турган шаҳзода Чарльз.

Фото: Getty Images

Ёш сикҳ қизлари ҳосил байрами олдидан Ҳиндистоннинг Амрицар шаҳри ташқарисидаги буғдой даласида анъанавий Панжоб халқ рақсларини ижро этмоқда.

Фото: AFP

Тошкент шаҳридаги Юрий Гагарин ҳайкали. 12 апрель куни инсониятнинг космосга илк парвози шарафига Гагарин ҳайкали олдида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги Каркидон қишлоғида яшовчи Марғуба Неъматуллаева каштада Леонардо да Винчининг машҳур «Мона Лиза» асарини акс эттирди.

Фото: «Дарё» / Жўрабек Маҳмудов

Махсус операция гуруҳи аъзолари Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном вилоятининг Синжоу шаҳрида машғулотлар ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Икки лайлак Германиянинг Кирчхайм (Бавария) қишлоғида жойлашган компаниянинг эски қурилиш кранида тозаланмоқда. 16 йилдан бери лайлаклар жуфтлиги ушбу эски кран устида уялар қуриб, насл қолдиради. Компания яқинда кўпроқ лайлак уялаши учун кранга қўшимча платформалар ўрнатди.

Фото: Getty Images

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги «Шоҳи Фозил» жоме масжидида ҳам Рамазон ойининг илк жума намози ўқилди.

Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев