Франция ҳукумати ўзининг эски автомобилини утилизация қилиб, ўрнига электровелосипед харид қилишни истаган фуқароларга 2,5 минг евро миқдорида субсидия таклиф этмоқда, деб хабар беради Esquire.
Маълум қилинишича, ушбу пулга йиғиладиган велосипед, жамоат транспорти учун карта ёки автомобиль ижараси учун абонемент харид қилиш мумкин.
Бу борадаги ташаббусни Франция қуйи палатаси иқлим борасиги қонун лойиҳасига тузатишлар кириш орқали маъқуллаган. У 2030 йилга қадар иссиқхона газларининг ажралишини 1999 йилга нисбатан 40 фоизга қисқартиришга йўналтирилган.
Агарда ҳужжат тасдиқланса, Франция машинани субсидия эвазига велосипедга алмаштириш мумкин бўлган дунёдаги биринчи мамлакатга айланади. Мамлакат ҳукумати бу орқали автомобилларнинг ноэкологик муаммосини ҳал этиш ўрнига уларни қисқартиришни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнида Британияда электромобиль фойдасига оддий машинасидан воз кечганларга 7,6 минг доллардан тўланиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)