• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Франция ҳукумати қисқа авиапарвозларни бекор қилишга қарор қилди. Мамлакат шу тариқа иқлим ўзгариши билан курашмоқчи

    Франция Миллий мажлиси ҳукуматнинг таклифига биноан қисқа масофаларга амалга ошириладиган ички авиақатновларни тақиқлаш учун овоз берди, деб ёзмоқда Le Figaro. Ушбу қарор мамлакатнинг карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш бўйича умумий стратегиясининг бир қисми сифатида қабул қилинди.

    Фото: «Besthqwalpapers.com»

    Фото: «Besthqwalpapers.com»

    Энди бу тақиқни Франция Сенати маъқуллаши керак. Агар шундай бўлса, Миллий мажлисда қарорни узил-кесил тасдиқловчи якуний овоз бериш бўлиб ўтади. Reuters’нинг маълум қилишича, қуйи палатанинг кўпчилик вакили «Олға, Франция» президент тарафдорлари партиясининг аъзоси ва унинг иттифоқчилари бўлгани учун ушбу қарорнинг тасдиқланиш эҳтимоли юқори. Лекин Сенатда мухолифатчилар кўпчиликни ташкил этади, деб ёзмоқда Deutsche Welle.

    Агар ҳужжат ҳар икки палата тасдиқловининг барча босқичларидан ўтса, авиакомпаниялар биридан иккинчисига поездда икки ярим соатдан камроқ вақтда бориш мумкин бўлган Франция шаҳарлари орасидаги маҳаллий парвозларни амалга ошира олмайди. Натижада авиакомпанияларнинг Париж, Нант, Лион ёки Бордо ўртасидаги парвозлари бекор қилинади.

    Авиакомпаниялар қонун лойиҳасини танқид қилиб, коронавирус пандемияси сабабли саноат инқирози пайтидаги ноўрин қарор деб атади: ҳатто янги тақиқлар жорий қилинмаган тақдирда ҳам, авиақатновлар бозори 2024 йилга келибгина 2019 йилдаги ҳолатига қайтиши кутилаётган эди.

    Парламентда овоз берилишидан атиги уч кун олдин ҳукумат бундан аввалроқ рекорд йўқотишларни қайд этган Air France миллий авиакомпаниясига 4 миллиард евролик ёрдам пакети ажратилишини маъқуллади. Бу ҳукуматнинг Air France’га иккинчи ёрдами — 2020 йилда компания 7 миллиард евро миқдорида молиявий кўмак олган эди.

    Шунингдек, қисқа йўналишлардаги парвозларга тақиқ қўйиш учун овоз бериш аслида шу пайтгача мавжуд бўлган вазиятни юзага чиқаради, чунки 2020 йилнинг май ойида Air France молиявий ёрдам эвазига ушбу йўналишлардан воз кечишга мажбур бўлган эди, деб ёзмоқда RFI. Энди бу чора рақобатчи авиакомпанияларнинг ҳам ушбу йўналишларда парвоз қилишини тақиқлайди.

    Мамлакат президенти Эммануэль Макрон ташаббуси билан 2019 йилда иқлим ўзгаришига қарши курашиш ғояларини муҳокама қилиш учун тузилган маслаҳат гуруҳи — Франция Фуқаролик конвенти (баъзи мамлакатларда сайлаб қўйиладиган алоҳида давлат органи) томонидан қисқа масофадаги парвозларни тақиқлаш низоми таклиф қилинди.

    Макрон конвентга 2030 йилгача карбонат ангидрид ажралмаларини 1990 йилга нисбатан 40 фоизга камайтириш чораларини ишлаб чиқишни топширди. Конвентнинг бошқа таклифлари қаторида йўлтанламас автомобилларининг рекламасини тақиқлаш, электромобиллар учун кредитлар жорий қилиш, азотли ўғитлар учун солиқларни ошириш чоралари ҳам кўзда тутилган.

    Конвент аввалига биридан иккинчисига поездда тўрт соатда бориш мумкин бўлган шаҳарлар орасидаги парвозларни тақиқлаш таклифини берди, лекин парламент муҳокамасида бу талаб юмшатилди.

    Франция иссиқхона газларини камайтириш учун авиақатновларни чеклашга ҳаракат қилаётган Европадаги биринчи давлат эмас. 2020 йилда Австрия ҳукумати 350 километрдан камроқ масофага авиапарвозлар чипталарига 30 евродан солиқ солган эди, шунингдек, Вена—Зальцбург йўналишидаги парвозларни бекор қилиш эвазига Austrian Airlines миллий авиакомпаниясига субсидиялар тақдим этди. 2019 йил Нидерландия парламенти Амстердам ва Бельгия пойтахти Брюссель ўртасидаги парвозларни бекор қилишни маъқуллаб овоз берди, лекин бу низом Европа Иттифоқининг мамлакатлари ўртасида эркин ҳаракатланиш тўғрисидаги қонунчилигига зид бўлгани учун амалиётга татбиқ этилмади.

    Мавзуга доир:

    • Дунёнинг энг бой одамлари иқлим инқирозига сабаб бўлди — ОАВ
    • Иқлим ўзгариши туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлиги 50 йилда 21 фоизга пасайиб кетди
    • Саудия Арабистонида иқлим ўзгаришига қарши кураш учун 10 млрд дарахт экилади

    16.04.2021, 07:07   Изоҳ (0)   18941
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден ва Путиннинг суҳбатидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларининг Қора денгизга юборилишини бекор қилди

    15.04.2021, 20:50

    Байден ва Меркель Россияни Украина билан чегарадаги қўшинларини олиб кетишга чақирди

    15.04.2021, 18:35

    АҚШ давлат котиби кутилмаган ташриф билан Афғонистонга келди

    15.04.2021, 17:42

    АҚШнинг ортидан НАТО, Грузия, Болгария ҳам қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилди

    15.04.2021, 17:26

    Туркия ва Ҳиндистонда рекорд даражада кўп одам коронавирусга чалинди, Россияга ҳар қандай транспортда қайтаётган фуқаролар тест топшириши шарт, Қозоғистонда неча к...

    15.04.2021, 16:10

    ОАВ: АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрлади. Россия дипломатлари АҚШдан чиқариб юборилади ва Россия давлат қарзига нисбатан чекловлар ўрнатилади

    15.04.2021, 14:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.